Аввалги сайт     

Ўқ отиш спорт тури бўйича Хоразм вилоят Кубогининг финал босқичи ўтказилди

10 August 2018

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Хоразм вилояти кенгаши тасарруфидаги вилоят техник ва амалий спорт турлари маркази томонидан пневматик қуролдан ўқ отиш спорт тури бўйича вилоят кубогининг финал босқичи ўтказилди.

 

Урганч туман Ўқув спорт техника клубида уюштирилган ушбу мусобақада воҳанинг энг сара мерганлари ўзаро баҳс юритишди.

Якуний натижаларга кўра, мусобақа шоҳсупаси қуйидагича кўриниш олди.

Пневматик милтиқдан ўқ отиш бўйича ғолиблар:

Қиз болалар ўртасида ғолиблар:

1-ўрин Машарипова Шаҳноза (Урганч тумани ЎСТК жамоаси);

2-ўрин Отабоева Бекпошша (Ўз.ўқ отиш фед.вил.бўлими жамоаси);

3-ўрин Бекметова Зилола (Янгибозор тумани ЎСТК жамоаси).

Ўғил болалар ўртасида ғолиблар:

1-ўрин Рўзметов Бекзод (Урганч тумани ЎСТК жамоаси);

2-ўрин Эгамбердиев Абдулазиз (Урганч БТМ жамоаси);

3-ўрин Мадаминов Бобурмирзо (Хива тумани ЎСТК жамоаси).

Пневматик тўппончадан ўқ отиш бўйича ғолиблар:

Қиз болалар ўртасида ғолиблар:

1-ўрин Исмоилова Азиза (Урганч шаҳар ЎСТК жамоаси);

2-ўрин Керимова Мақсуда (Урганч тумани ЎСТК жамоаси);

3-ўрин Йўлдошева Ойшажон (Ўртаёп ЎСТК).

Ўғил болалар ўртасида ғолиблар:

1-ўрин Сапарбоев Нусрат (Шовот тумани ЎСТК жамоаси);

2-ўрин Исмоилов Дўст (Карвон ЎСТК);

3-ўрин САмандаров Собиржон (Урганч тумани ЎСТК жамоаси).

Умумжамоа ҳисобида қуйидаги жамоалар ғолиб деб топилди:

1-ўрин Урганч тумани ЎСТК жамоаси;

2-ўрин Карвон ЎСТК жамоаси;

3-ўрин Урганч БТМ жамоаси.

Мусобақанинг тақдирлаш маросимида ғолиб ва совриндорлар “Ватанпарвар” ташкилоти Хоразм вилоят кенгаши томонидан диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree