Аввалги сайт     

“Диний экстремизм – ёшлар келажагига таҳдид”

09 August 2018

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши тасарруфидаги Наманган автомобиль мактабида “Диний экстремизм – ёшлар келажагига таҳдид” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

 

Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси Наманган вилояти бўлими- Наманган вилояти бош имом хатибининг ўринбосари, “Абдуллох Ибн Маьсуд” жомеъ масжиди  имом хатиби Мамадалиев Абдулбоситхон, Наманган автомобиль мактаби бошлиғининг ўринбосари Холмирзаев Илҳомжон, Наманган автомобиль мактаби курсантлари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Тадбир ёшларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан ва ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда тарихий хотира, миллий ғурур ва ўзликни англаш, жаҳонда рўй бераётган воқеаларга дахлдорлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат туйғуларини шакллантириш, ёшларни диний-экстремистик ва бошқа бузғунчи ташкилотлар таъсиридан, четдан “оммавий маданият” ниқоби остида кириб келаётган салбий таъсир ва таҳдидлардан асраш мақсадида ташкил этилди.

Ташкил этилган давра суҳбати савол жавоб тарзида ўтказилди. Давра суҳбатида сўз олган “Абдуллох Ибн Маьсуд” жомеъ масжиди имом хатиби Мамадалиев Абдулбоситхон бугунги кунда юртимизда, хусусан юртбошимиз томонидан ёшларга кенг имкониятлар берилаётганлиги, уларни бандлигини таъминлаш, уларга имтиёзли кредитлар бериш, келгусида Ватанимиз сархадларини кўриқлайдиган мард ва жасур ўғлонлар бўлиб, армия сафларида хизмат қилишликлари  тўғрисида гапириб ўтди.

Шундан сўнг чақирилувчиларни қизиқтирган саволларига жавоб қайтарди. Тадбирда 25 нафар Наманган автомобиль мактабининг чақирилувчи ёшлари  иштирок этди.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree