Аввалги сайт     

Қўшкўпирлик дуатлончилар шоҳсупада

09 August 2018

“Ватанпарвар” ташкилоти Урганч бирлашган техника мактабининг спорт базасида дуатлон спорт тури бўйича Хоразм вилояти кубогининг биринчи босқич мусобақаси бўлиб ўтди.

 

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Хоразм вилоят кенгаши ҳамда вилоят техник ва амалий спорт турлари маркази ҳамкорлигида уюштирилган мазкур мусобақада 13 та жамоанинг 50 нафардан зиёд дуатлон устаси иштирок этди.

Якуний натижаларга кўра, 2000-2002 йилларда туғилган спортчилар биринчилигида Қўшкўпир тумани Ўқув спорт техника клуби аъзолари Аълохон Пирнафасова ва Жалолиддин Қурбонов ғолиб бўлишди.

Кичик ёшли, яъни 2003-2005 йилларда туғилган ёшлар мусобақасида Урганч бирлашган техника мактаби дуатлончиси Зулайҳо Жумабоева ва Шовот тумани Ўқув спорт техника клуби спортчиси Фозилжон Исмоилов шоҳсупанинг биринчи поғонасини эгаллашди.

Умумжамоа ҳисобида Қўшкўпир тумани ЎСТК жамоаси зафар қучди.

Мусобақанинг ёпилиш маросимида ғолиб ва совриндорлар “Ватанпарвар” ташкилоти Хоразм вилоят кенгаши томонидан диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree