Аввалги сайт     

Наманганда “Картинг пойгаси” бўйича Ўзбекистон Кубоги I босқич мусобақаси ўтказилди

12 July 2018

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Марказий кенгаши томонидан тасдиқланган Спорт тадбирларининг 2018 йил календарь режасига мувофиқ “Ватанпарвар” ташкилоти  Наманган вилояти кенгаши тасарруфидаги Учқўрғон туман Ўқув спорт техника клубига қарашли картадромда “Картинг пойгаси” бўйича Ўзбекистон Кубоги I босқич мусобақаси ўтказилди.

 

Мусобақа қизғин, муросасиз ва бахсларга бой ўтди. “Картинг пойгаси” бўйича Ўзбекистон Кубоги I-босқич мусобақасида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан ташриф буюрган 17 та жамоадан 160 нафар спортчилар, 20 нафар ҳакамлар, 17 нафар мураббий ва вакиллар иштирок этдилар. Спортчиларнинг 154 нафари ўғил бола, 6 нафари қиз болаларни ташкил этади.

Мусобақанинг якуний натижалари қуйидагича аниқланди.

50 см3 -синфи бўйича /Пионер/

I  ўрин – Зоиржонов Зуҳриддин. Тошкент бирлашган техника мактаби;

II ўрин – Ҳамраев Амир. Яшнобод туман ЎСТК;

III ўрин – Ушека  Артём. Ангрен автомобиль мактаби.

61,5 см3 -синфи бўйича /Мини/ 

I  ўрин – Шипкова  Кристина. Бектемир туман ЎСТК;

II  ўрин – Эгамбердиева Ясмина. Наманган вилояти;

III ўрин – Устинов  Богдан. Яшнобод туман ЎСТК.

125 см3-синфи бўйича /125YU/

I  ўрин – Бадриев  Жавохир. Бухоро вилояти;

II  ўрин – Дьяконов Владислав. Гулистон автомобиль мактаби;

III ўрин – Адахамов Иброхим. Андижон вилояти.

125 см3-синфи бўйича /125К/

I ўрин – Беляков Данил. Тошкент бирлашган техника мактаби;

II ўрин – Хайдаров Айдер. Ангрен автомобиль мактаби;

III ўрин – Исмоилов Исломбек. Андижон вилояти. 

125 см3-синфи бўйича/125М/

I  ўрин – Донченко Александр. Ангрен автомобиль мактаби;

II  ўрин – Багдасаров Сергей. Гулистон автомобиль мактаби;

III ўрин – Сардоров Сарвар. Наманган вилояти.

125 см3-синфи бўйича /125КZ/

I  ўрин – Мирхосилов Джамол. Тошкент бирлашган техника мактаби;    

II  ўрин –  Цой  Алекс. Тошкент бирлашган техника мактаби;           

III ўрин – Сулаймонов  Виктор. Бухоро  вилояти.

125 см3-синфи бўйича /125КF/

I  ўрин – Акопян Давид. Яшнобод туман ЎСТК; 

II  ўрин –Эгамбердиев Адхам. Наманган вилояти Уйчи туман ЎСТК;   

III ўрин – Муратов Фаррух. Бектемир туман ЎСТК.

250 см3-синфи бўйича

I   ўрин – Муратов Фаррух. Бектемир туман ЎСТК;

II  ўрин – Щипков Вячеслав. Бектемир туман ЎСТК;

III ўрин – Конюх Борис. Яшнобод туман ЎСТК. 

Мусобақанинг якуний натижаларига кўра умумжамоа ҳисобида қуйидаги жамоалар ғолиб деб топилди:

1-ўрин Тошкент Бирлашган техника мактаби;

2-ўрин Яшнобод туман ЎСТК жамоаси;

3-ўрин Бектемир туман ЎСТК жамоасига насиб этди.

Мусобақанинг тақдирлаш маросимида “Ватанпарвар” ташкилоти Республика техник ва амалий спорт турлари маркази авто ва мото спорти бўйича бош мураббий - ҳакам Барис Лишик, Учқўрғон туман ҳокими ўринбосари-Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Учқўрғон туман кенгаши раиси Рустамжон Хўжамбердиев, “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши раиси Аҳмаджон Алаходжаев ва барча Ўқув спорт техника клуби бошлиқлари ҳамда ҳамкор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, оммавий ахборот воситлари ходимлари иштирок этишди. Мусобақа давомида фаол иштирок этган 10 нафар ёш ва иқтидорли спортчиларга Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Учқўрғон туман кенгашининг эсдалик совғалари толпширилди.

Мусобақа якунида ғолиб спортчиларга “Ватанпарвар” ташкилоти Марказий кенгашининг фахрий ёрлиқлари ва Наманган вилояти кенгашининг эсдалик совғалари топширилди.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree