Аввалги сайт     

“Биз ёшлар зарарли иллатларга қаршимиз” шиори остида веломарафон ташкил қилинди

10 July 2018

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Хоразм вилоят кенгаши томонидан Урганч шаҳрида “Биз ёшлар зарарли иллатларга қаршимиз” шиори остида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи валоят кенгаши ҳамда вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси билан ҳамкорликда веломарафон ташкил қилинди.

 

Веломарафонда “Ватанпарвар” ташкилоти иштирокида Ўқув спорт техника клубларида тахсил олувчи 42 нафар спортчилар иштирок этди.

Веломарафон Хонқа кўчасидан Олимпия захиралари коллежигача бўлган масофада уюштирилди ва марафоннинг олдида иккита машинада Ўзбекистон байроғи олиб ўтилди. Марафонда фахрли ўринларни эгаллаган спортчилар “Ватанпарвар” ташкилоти Хоразм вилоят кенгаши томонидан димлом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди. 

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree