Аввалги сайт     

Андижонда “Волейбол” тури бўйича мусобақаси ўтказилди

09 July 2018

“Ватанпарвар” ташкилоти Шахрихон автомобиль мактаби томонидан мактабнинг спорт залида спортнинг “Волейбол” тури бўйича мактаб Биринчилиги мусобақаси ўтказилди.

 

Мусобақада мактаб ўринбосарлари Х.Жўраев, И.Худойбердиев, ҳарбий таълим мураббийлари ҳамда ҳарбий-техник мутахассисликлари бўйича таҳсил олаётган чақирилувчилар жами 65 нафар иштирокчилар қатнашдилар.

Даслаб спортчиларга мураббийлар томонидан ўйин қонун-қоидалари ва шартлари билан таништирдилар. Шундан сўнг ушбу спорт тадбири ташкиллотчилари таништирилди ва ўйинни бошлаш учун старт бердилар.

Валейбол бўйича муросасиз кечган мусобақада  1-ўринни “ВС” тоифа 1-гуруҳ чақирилувчилари жамоаси, 2-ўринни эса “Чавандоз” мутахассислиги 3-гуруҳ чақирилувчилари эгалладилар.

Ғолиб бўлган спортчиларга мактаб маъмурияти томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree