Аввалги сайт     

“Йўл қоидаси – умр фойдаси”

09 July 2018

“Ватанпарвар” ташкилоти Чимбой туман кенгаши томонидан Чимбой тумани ИИБ “Йўл ҳаракати хавфсизлиги” бўлими билан ҳамкорликда “Ватанпарвар” ташкилоти Чимбой тумани Ўқув спорт техника клубида йўл транспорт ходисалари профилактикаси куни муносабати билан “Йўл қоидаси – умр фойдаси” мавзусида тадбир ўтказилди.

 

Тадбирда “Ватанпарвар” ташкилоти Чимбой тумани Ўқув спорт техника масъул ходимлари иштирок этди ва ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассисдан жавоб олдилар.

Тадбирни туман ИИБ “Йўл ҳаракати хавфсизлиги” бўлими бошлиғи  Б.Алламжаров сўзга чиқди ва мавзу юзасидан маъруза ўқиб эшиттирди. Б.Алламжаров ўз сўзида Ўзбекистон  Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018-йил 31-майдаги 408-сонли қарори ҳақида, унинг максад ва моҳияти ҳақида таъкидлаб ўтди. Шунингдек, қарорнинг айрим пунктлари жорий йил 1-августдан кучга кириши ҳақида маълумот берди.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree