Аввалги сайт     

Пневматик милтиқдан ўқ отиш спорт тури бўйича мусобоқа ғолиблари аниқланди

06 July 2018

“Ватапарвар” ташкилоти Навоий вилоят кенгаши томонидан Навоий шаҳрида ёшлар ўртасида пневматик милтиқдан ўқ отиш спорт тури бўйича Ўзбекистон Кубоги 3-босқич мусобоқаси юқори савияда ташкил этилди.

 

Мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан 150 нафардан ортиқ спортчилар қатнашди.

Ҳакамлар ҳайъати томонидан ёшлар ўртасида пневматик милтиқдан ўқ отиш спорт тури бўйича Ўзбекистон Кубоги 3-босқич мусобоқаси ғолиблари деб қуйидагилар эълон қитлинди:

ПП 3-машқида (2000 йил туғулган ва ундан кичик ёшдаги ўғил болалар ўртасида)

1-ўрин Камолов Мухаммад Наманган вилояти;

2-ўрин Анарбаев абдурахмон Тошкент вилояти;

3-ўрин Махмудов Шохжахон Фарғона вилояти.

ПП 3-машқида (2000 йил туғулган ва ундан кичик ёшдаги қиз болалар ўртасида)

1-ўрин Азимбаев Ирода Тошкент вилояти вилояти;

2-ўрин Керимова Мақсуда Хоразим вилояти;

3-ўрин Тиловбердиева Бону Тошкент вилояти вилояти.

ВП 6-машқида (2000 йил туғулган ва ундан кичик ёшдаги ўғил болалар ўртасида)

1-ўрин Рахматуллаев Безод Тошкент вилояти;

2-ўрин Асилов Ойбек Тошкент вилояти;

3-ўрин Мирзажонов Сухроб Тошкент вилояти.

ВП 6-машқида (2000 йил туғулган ва ундан кичик ёшдаги қиз болалар ўртасида)

1-ўрин Миркомилова Робия Андижон вилояти;

2-ўрин Сластён Наталья Сурхандарё вилояти;

3-ўрин Меркулова Марина Фарғона вилояти.

Ёшлар ўртасида пневматик милтиқдан ўқ отиш спорт тури бўйича Ўзбекистон Кубоги 3-босқич мусобоқасида умумжамоа ҳисобида қуйидаги жамоалар ғолиб деб топилди:

1.ўрин Андижон вилояти

2.ўрин Тошкент вилояти

3.ўрин Наманган вилояти

Мусобоқанинг тақдирлаш маросимида Навоий вилоят ҳокимлиги, “Ватанпарвар” ташкилоти Навоий вилоят техник ва амалий спорт турлар маркази, Навоий автомобиль мактаби, Кармана туман ЎСТК, Навбаҳор туман ЎСТК жамоаларига ва ҳамкор ташкилотлардан Навоий вилоят Ички ишлар бўлими, Тез тиббий ёрдам маркази, вилоят Маданият бошқармаси, Навоий телерадиокомпанияси ва Ёшлар иттифоқи Навоий вилоят кенгаши ходимларига ўз вақтида ва юқори савияда амалий ёрдам кўрсатганликлари учун “Ватанпарвар” ташкилоти  томонидан “Ташаккурнома” тақдим этилди. Ғолиб бўлган спортчиларга “Ватанпарвар” ташкилотининг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree