Аввалги сайт     

Наманганда “Мард ўғлон” ҳарбий спорт мусобақаси ўтказилди

05 July 2018

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилоят кенгаши Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Наманган вилоят кенгаши ва вилоятдаги ҳарбий қисмлар билан ҳамкорликда “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган автомобиль мактабида “Ёшлар Ўзбекистон келажаги” шиори остида “Мард ўғлон” ҳарбий спорт мусобақаси  ўтказилди.

 

Мусобақани ўтказишдан мақсад ҳарбий қисмларда шартнома асосидаги ҳамда муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбийларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг руҳий ва жисмоний тайёргарлигини ошириш ҳамда уларни рағбатлантириш, ҳарбийларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, ҳарбийларни ўз истеъдодларини тўлақонли намойиш этишлари учун шарт-шароитлар яратиш, ҳарбийлар ўртасида ўзаро дўстона алоқаларни ўрнатишдан иборатдир.

Мусобақада “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган автомобиль мактабининг “Ватанпарвар” жамоаси, Чуст туманидаги ҳарбий қисмнинг “Қалқон” жамоаси, Наманган шаҳридаги ҳарбий қисмнинг “Шерлар” жамоаси, Поп туманидаги ҳарбий қисмнинг “Бургутлар” жамоаси, Наманган шаҳридаги ҳарбий қисмнинг “Лочинлар” жамоаси, Поп  туманидаги ҳарбий қисмнинг “Чегарачилар” жамоаси, Поп туманидаги ҳарбий қисмнинг “Енгилмас жангчилар” жамоаси, Поп туманидаги ҳарбий қисмнинг “Мардлик” жамоаси ўзаро бўйича беллашдилар.

Мусобақада Қисқа масофага (100м) югуриш, АК-74 автоматини қисмларга ажратиш, йиғиш, Узоқ масофага югуриш (1 км. эстафета), турникда тортилиш, тўсиқлар йўлагидан ўтиш бўйича беллашув, арқон тортиш, интеллектуал ринг савол-жавоб шартлари бўйича беллашишди. Ўтказилган мусобақа қизғин, муросасиз ва баҳсларга бой ўтди.

Умумий натижаларга кўра барча шартларни аъло даражада бажариб фахрли I-ўринни Поп туманидаги ҳарбий қисмнинг “Енгилмас жангчилар” жамоаси, фахрли II-ўринни Наманган шаҳридаги ҳарбий қисмнинг “Лочинлар” жамоаси, фахрли III-ўринни Чуст туманидаги ҳарбий қисмнинг “Қалқон” жамоаси эгаллади.

Ҳарбий спорт мусобақасида Наманган автомобиль мактабида таҳсил олаётган 75 нафар чақирилувчи ёшлар ҳамда 150 нафар ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари, 30 нафар Поп туманидаги ҳарбий қисм ходимларининг фарзандлари ҳамда ўқувчи ёшлар  иштирок этди.

Мусобақанинг тақдирлаш маросимида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Наманган вилоят кенгаши раиси ўринбосари - “Камалак” болалар ташкилоти раиси Дилноза Акрамова, “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши раиси Аҳмаджон Алаходжаев барча ҳарбий қисмларнинг командирлари ва ҳамкор давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситлари ходимлари иштирок этишди. Ғолибларга ва мусобақада фаол иштирок этган жамоаларга Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Наманган вилояти кенгашининг ҳамда ҳамкор ташкилотларни эсдалик совғалари ва дипломлари  топширилди.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree