Аввалги сайт     

“Китоб – маънавият ўчоғи”

05 July 2018

“Ватанпарвар” ташкилоти Самарқанд вилоят кенгаши томонидан Cамарқанд шаҳридаги 10-сонли меҳрибонлик уйида “Китоб – маънавият ўчоғи” мавзусида тадбир ташкил қилинди.

 

Тадбирда меҳрибонлик уйида тарбияланаётган 42 нафар тарбияланувчиларига вилоят кенгашининг эсдалик совғалари ва тўкин дастурхон ташкил қилинди.

Тадбирни юқори савияда ўтказиш ва ёшларни Ватанга бўлган мухаббатини янада ошириш, уларни комил инсон қилиб тарбиялаш мақсадида Жомбой автомобиль мактабидаги чақирилувчилар иштирокида ҳарбий соҳага оид чиқишлар намойиш этилди.

Шунингдек, тадбир доирасида Самарқанд шаҳридаги Алишер Навоий номидаги “Маъданият ва истироҳат боғи”да ёшлар учун “Ватанпарвар” ташкилотининг техник ва амалий спорт турларидан ракетамодель, кемамодель, авиамодель, ўқ отиш, картинг, мото спорт ва бошқа турлари бўйича кўргазмалар ва спортчиларнинг чиқишлар ташкил қилинди.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree