Аввалги сайт     

Спортнинг “Футбол”, “Волейбол”, “Стол тенниси”, “Шахмат” ва “Шашка” турлари бўйича мусобақалар ташкил этилди

03 July 2018

“Ватанпарвар” ташкилоти Сурхондарё вилоят кенгаши, вилоят техник ва амалий спорт турлари маркази “Ёшлар қаноти” етакчиси, Термиз автомобиль мактаби томонидан 30-июнь “Ёшлар куни” муносабати билан Термиз автомобиль мактаби чақирилувчилари ўртасида спортнинг “Футбол”, “Волейбол”, “Стол тенниси”, “Шахмат” ва “Шашка” турлари бўйича мусобақалар ташкил этилди.

 

Мусобақада мактабнинг 75 нафар чақирилувчилари жамоа тарзида ва шахсий биринчиликда ўз кучларини синовдан ўтказишди.

Спортнинг “Футбол” тури бўйича:

1-ўринни 3 гуруҳнинг “Ватанпарвар” жамоаси;

2-ўринни 1 гуруҳнинг “Бургутлар” жамоаси;

3-ўринни 2 гуруҳнинг “Шунқорлар” жамоаси;

Спортнинг “Волейбол” тури бўйича:

1-ўринни 1 гуруҳнинг “Ватанпарвар” жамоаси;

2-ўринни 2 гуруҳнинг “Қалқон” жамоаси;

3 ўринни 3 гуруҳнинг “Олға” жамоаси;

Спортнинг “Стол тенниси” тури бўйича:

1-ўринни 2 гуруҳ чақирилувчиси Эргашев Жамшид;

2-ўринни 1 гуруҳ чақирилувчиси Эргашев Бойтура;

3-ўринни 2 гуруҳ чақирилувчиси Чоршанбиев Жасур;

Спортнинг “Шахмат” тури бўйича:

1-ўринни 1 гуруҳ чақирилувчиси Усмонов Муҳриддин;

2-ўринни 2 гуруҳ чақирилувчиси Чоршамиев Жасур;

3-ўринни 2 гуруҳ чақирилувчиси Умирзоқов Сардор;

Спортнинг “Шашка” тури бўйича:

1-ўринни 3 гуруҳ чақирилувчиси Муродов Муслим;

2-ўринни 2 гуруҳ чақирилувчиси Йўлдошев Маъруф;

3-ўринни 1 гуруҳ чақирилувчиси Олимжонов Ислом эгалладилар.

Фахрли ўринларни эгаллаган чақирилувчиларга “Ватанпарвар” ташкилот Сурхондарё вилояти кенгашининг дипломлари ва эсдалик совғалари билан топширилди.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree