Аввалги сайт     

“Ёшлар куни” муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди

02 July 2018

Мамлакатимизда бу йил биринчи марта нишонланаётган  30 июнь “Ёшлар куни” муносабати билан Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан байрам тадбири ташкил этилди.

 

“Ватанпарвар” ташкилоти Тошкент шаҳар Кенгаши ҳайр саховатли ишларини давом эттириб  ёшлар қатламини қамраб олган ҳолда Ёшлар куни”ни кенг нишонлаш, уларни ватанпаварлик руҳида тарбиялаш билан боғлиқ долзарб вазифаларни ҳал этиш мақсадида Тошкент шаҳар Яшнобод туманида жойлашган 103-сонли Ихтисослаштирилган мактаб-интернатида мактаб тарбияланувчилари учун “Бахтли болалик” шиори остида кўргазмали маънавий-марифий байрам тадбирини тантанали равишда ўтказди.

Тадбирда Ўзбекистон  ёшлар иттифоқи Яшнобод туман махаллий кенгаши раис ўринбосари, “Камалак” болалар ташкилоти раиси С.Жўраев, 103–сонли Ихтисослаштирилган мактаб-интернати директори С.Ражабова, “Ватанпарвар” ташкилотининг Тошкент шаҳар Кенгаши раиси А.Максудов, Раис ўринбосарлари, масъул ходимлари ва тасарруффдаги ташкилотларнинг Маънавият, ташкилий оммавий ишлар ва ҳарбий ватанпарварлик тарғиботи ишлари бўйича бошлиқ ўринбосарлари ҳамда мактаб тарбияланувчи ёшлари қатнашдилар.

Тадбир бошида “Ватанпарвар” ташкилотининг Тошкент шаҳар Кенгаши Раиси А.Максудов сўзга чиқиб барча иштирокчиларни “Ёшлар куни” байрами билан самимий муборакбод этиб, уларга узоқ умр, соғлик-саломатлик тилаган ҳолда келажакда ўқиб, изланиб, жамиятда ўз ўрнига эга етук ёшлар бўлишлигни тилаган холда даврани очиқ деб эълон қилди. Тадбир давомида интернат тарбияланувчилари ўзларининг шер ва қўшиқлари билан барчани хушнуд этдилар.

Тадбир иштирокчиларига спортнинг техник ва амалий турларидан автоспортнинг “Картинг”, “Триатлон” спорт турининг велопойгачилари “Авиамодель”, “Ракетамодель”, спорт ўқ отиш қуроллари бўйича кўргазмали намойиш ташкил этилди. Иштирокчилар қизиқиш ва ҳаяжон билан томоша қилиб, спорт мураббийлари томонидан маҳорат дарслари кўрсатиб ўтилди. спорт секцияларининг кўргазмали намойишлари тадбир иштирокчиларида катта таассурот қолдирди.

Бундан ташқари байрам қатнашчиларига янада кўтаринки кайфият тақдим этиш мақсадида “Кўзмунчоқ” рақс дастаси томонидан саҳналаштирилган қўшиқлари ва рақслари билан барчани хушнуд этишди. Тадбир сўнгида иштирокчиларни байрам билан табриклаб “Ватанпарвар” ташкилотининг Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан ажратилган эсдалик совғалари тақдим этилди.

103–сонли Ихтисослаштирилган мактаб-интернати директори Санам Ражабова “Ватанпарвар” ташкилотига ўз миннадорчиликларини билдирди.

Ушбу тадбирни ўтказишдан кўзланган мақсад тинч ва обод юртда яшаётганлигимизга шукрона билдириш ҳамда ўсиб келаётган келажак авлодга айниқса  имконияти чекланган, нуқсонли ёшларимизни эътибордан четта қолдирмаслик, имкон қадар уларнинг фикрлаш доираларини кенгайтириш ҳамда дунёқарашларини шакллантиришдан иборатдир.    

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree