Аввалги сайт     

Андижонда ҳарбий-амалий кўпкураш буйича Республика мусобақаси старт олди

29 June 2018

Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари учун етук харбий-техник мутахассислар тайерлаш, ҳарбий хизматга чақирилувчи ёшларнинг шахсий тайёргарликлари, уларнинг юксак касб тайёргарликлари ҳамда ҳарбий аҳамиятга эга бўлган техник ва амалий спорт турлари  буйича жисмоний тайёргарликларини ошириш, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, соғлом, жисмонан бақувват, маънан баркамол инсон этиб тайёрлаш мақсадида Андижонда ҳарбий-амалий  кўпкураш буйича  ҳарбий хизматга чақирилувчи ёшлар ўртасида ўтказиладиган Ўзбекистон биринчилиги спорт мусобақаси  старт олди.

 

Тадбирда ҳарбий хизматга чақирилувчи ёшларнинг  1 ва 2 босқичларда ғолиб чиққан вакиллари турли масофаларга югуриш, тўсиқлардан ўтиш, сафда  юриш, турникда тортилиш, пневматик милтиқдан ўқ отиш, оммавий қирғин қуролларидан ҳимояланиш воситаларини кийиш бўйича уч кун давомида куч синашадилар.

Андижон вилоят ҳокимлиги ҳамда “Ватанпарвар”  ташкилотининг Андижон вилоят Кенгаши мамлакатимизнинг барча вилоятлари, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳридан келган меҳмонларни кутиб олиш ва мусобақаларни юқори савияда ўтказишни таъминлаш чораларини кўрди.

Ҳарбий-амалий кўпкураш бахсларга бой бўлиши кутилмокда.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree