Аввалги сайт     

“Темурбеклар” ҳарбий ватанпарварлик спорт мусобақасининг Наманган вилояти босқичи ўтказилди

27 June 2018

Наманган вилоят Мудофаа ишлари бошқармаси, Наманган вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Наманган вилояти кенгаши, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши, Маданият бошқармаси, Наманган вилоят Халқ таълими бошқармаси, Наманган вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси билан ҳамкорликда “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган автомобиль мактаби негизида умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчи-ёшлари ўртасида ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган “Темурбеклар” ҳарбий-спорт мусобақаларининг вилоят босқичи ўтказилди.

 

Ўтказилган мусобақаларнинг маҳаллий босқичларида ғолибликни қўлга киритган 12 та жамоа ўзаро беллашишди.

Мусобақани ташкил этишдан асосий мақсад –  ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни ҳарбий хизматга тайёрлаш, хизматни ўташ, ҳарбий билим юртларига ўқишга кириш учун руҳан ва жисмонан тайёрлаш, умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчи-ёшларининг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва ўзаро маданий-спорт алоқаларни йўлга қўйиш ҳамда ёшларни спорт ўйинларига оммавий тарзда жалб қилиш, дастлабки ҳарбий ва психологик тайёргарликка эга ватанпарвар, масъуллиятли, қийин ва экстримал вазиятларда тўғри ҳаракатланиш кўникмаларини эгаллаган баркамол авлодни тарбиялашдан иборатдир.

Мусобақада ўқувчилар жанговар ва ҳарбий-спорт беллашувларидан ташқари ҳарбий бурч ҳамда ижтимоий-сиёсий ва ҳарбий-ҳуқуқий билимлар борасида ҳам куч синашдилар. Мусобақанинг таълим муассаси босқичлари февраль-март ойларида ўтказилиб, вилоятимиздаги 682 умумтаълим мактабларидаги 12276 (4092 нафари қизлар) нафар ўқувчи ёшлар иштирок этди. Мусобақанинг туман (шаҳар) босқичлари апрель-май ойларида ўтказилди. Мусобақаларда 8184 (2728 нафари қизлар) ўқувчи ёшлар иштирок этди. Мусобақанинг вилоят босқичида туман(шаҳар) босқичларида ғолибликни қўлга киритган қуйидаги жамоалар иштирок этди.

Наманган шаҳар 58 мактабнинг “Лочинлар” жамоаси;

Косонсой тумани 30 мактабнинг “Ҳалоскорлар” жамоаси;

Мингбулоқ тумани 14 мактабнинг “Шунқор” жамоаси;

Наманган тумани 32 мактабнинг “Хумо” жамоаси;

Норин тумани 42 мактабнинг “Қалқон” жамоаси;

Тўрақўрғон тумани 39 мактабнинг “Темурбеклар издошлари” жамоаси;

Поп тумани 57 мактабнинг “Темурбеклар” жамоаси;

Уйчи тумани 30 мактабнинг “Қалқон” жамоаси;

Учқўрғон тумани 42 мактабнинг “Лочин” жамоаси;

Чортоқ тумани 45 мактабнинг “Ҳалоскорлар” жамоаси;

Чуст тумани 59 мактабнинг “Бургутлар” жамоаси;

Янгиқўрғон тумани 10 мактабнинг “Лочин” жамоаси.

Мусобақа иштирокчилари саф тайёргарлиги, тўсиқлардан ошиб ўтиш, пароллар билан ишлаш, мерганлик каби бир қатор шартлар бўйича беллашдилар.

Мусобақа якунларига кўра 1-ўринни Косонсой тумани 30 мактабнинг “Ҳалоскорлар” жамоаси,  2-ўринни Поп тумани 57 мактабнинг “Темурбеклар” жамоаси, 3-ўринни Чортоқ тумани 45 мактабнинг “Ҳалоскорлар” жамоалари эгаллашди.

Мусобақанинг тантанали тақдирлаш маросимида Наманган вилояти Мудофаа ишлари бошқармаси, Наманган вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Наманган вилояти кенгаши, Маданият бошқармаси, Наманган вилоят Ўрта-махсус касб ҳунар таълими бошқармаси, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши раҳбарлари ва вакиллари  иштирок этишди.

Мусобақа ғолиблари ҳамда фаол иштирокчилар ҳамкор давлат ва жамоат ташкилотларининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Ўтказилган мусобақада 144 нафар ўқувчи-ёшлар иштирок этишди.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree