Аввалги сайт     

“Гиёҳвандликка қаршимиз” шиори остида югуриш марафони ўтказилди

27 June 2018

Сурхондарё вилоят ҳокимлиги “Ватанпарвар” ташкилоти Сурхондарё вилоят кенгаши томонидан вилоятдаги бошқарма ва ташкилотлар ҳамкорлигида “Гиёҳвандликка қарши кураш ойлиги” доирасида уюшган ва уюшмаган ёшлар ўртасида “Гиёҳвандликка қаршимиз” мавзусида маънавий-маърифий ва спорт тадбирлари билан бир қаторда “Марафон” югуриш мусобақаси ташкил этилди.

 

Тадбир Сурхондарё вилоят ҳокими томонидан тасдиқланган “2018 йил июнь ойида “Гиёхвандликка қарши кураш ойлиги”ни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тадбирлар режаси”га асосан ўтказилди.

Марафонда “Ватанпарвар” ташкилоти Сурхондарё вилоят кенгаши Термиз автомобиль мактабининг спортчилари иштирок этишиб, фахрли ўринларни қўлга киритишди.

Ғолиблар тадбир ташкилотчилари томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар билан тақдирланишди.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree