Аввалги сайт     

“Корд авиамодель” спорт тури бўйича Ўзбекистон Чемпионати ва Биринчилиги мусобақаси ўтказилди

26 June 2018

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Марказий кенгаши томонидан тасдиқланган Спорт тадбирларининг 2018 йил календарь режасига асосан “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган автомобиль мактаби негизидаги кордодромида “Корд авиамодели” бўйича  Ўзбекистон Чемпионати ва Биринчилиги мусобақаси ташкил қилди.

 

“Корд авиамодели”  бўйича  Ўзбекистон Чемпионати ва Биринчилиги мусобақасида Тошкент шаҳри ва вилоятлардан жами 11 жамоадан иборат 93 нафар  спортчилар иштирок этдилар.

Қизиқарли ва муросасиз ўтган баҳслар якунига кўра қуйидагилар мусобақа ғолиби деб топилди:

Ўзбекистон Чемпионати мусобақасида

Ғ -2-А-синфи бўйича:

1-ўрин  Мирзаев  Алишер. Фарғона вилояти  спортчиси;

2-ўрин  Алимов Ўткирбек. Наманган вилояти спортчиси;

3-ўрин  Турдиев Акмалжон. Навоий вилояти спортчиси.                                     

Ғ-2-В йўналиши (класс) бўйича:

1-ўрин  Булатов Ильдар. Самарқанд вилояти  спортчиси;

2-ўрин  Ибодуллаев Равшан. Тошкент шаҳри спортчиси;

3-ўрин  Варданян Валерий. Фарғона вилояти спортчиси.

  Ғ-2-D йўналиши (класс) бўйича:

1-ўрин  Белоцерковский Евгений - Тошкент шаҳри спортчилари;

  Васильев Вадим

  Васильев Вадим

3-ўрин  Бабарахимов Муҳиддин -     Тошкент  шахри спортчилари.

  Ибодуллаев Равшан

 Ғ-2-С йўналиши (класс) бўйича:

1-ўрин  Киселёв   Юрий -         Фарғона вилояти спортчилари;

 Мирзаев  Алишер

2-ўрин  Қаюмов Улуғбек -        Фарғона вилояти спортчилари;

 Васильев Вадим

3-ўрин  Момотов  Сергей-        Тошкент  вилояти спортчилари.

Гусалов Алик

 Ғ-4-В йўналиши (класс) бўйича:

1-ўрин  Эшназаров Элбек. Навоий вилояти спортчиси;

2-ўрин  Сафин Владислав. Самарқанд  вилояти спортчиси;

3-ўрин  Обидов Акмал. Андижон вилояти спортчиси.

Ўзбекистон Чемпионати мусобақасида умумжамоа ҳисобида:

1-ўринни  Фарғона вилояти жамоаси;

2-ўринни  Тошкент шаҳри  жамоаси;

3-ўринни  Самарқанд вилояти жамоалари қўлга киритдилар.

 Ўзбекистон  Биринчилиги  мусобақасида

Ғ-2-А йўналиши (класс) бўйича:

1-ўрин  Муртазаев Абдуллохон. Фарғона вилояти  спортчиси;

2-ўрин  Сайфуддинов Сардор. Навоий вилояти спортчиси;

3-ўрин  Махмудходжаев Суннат. Тошкент шаҳри спортчиси.

 Ғ-2-В йўналиши (класс) бўйича:

1-ўрин  Камильжонов Азизулло. Тошкент шаҳри спортчиси;

2-ўрин  Сафина  Алсу. Самарқанд вилояти спортчиси;

3-ўрин  Гоппоров Лазизбек. Фарғона вилояти спортчиси.

 Ғ-2-D йўналиши (класс) бўйича :

1-ўрин  Камильжонов Азизулло  -           Тошкент шаҳри  спортчилари;

 Бабарахимов Мухиддин 

2-ўрин  Сафина    Алсу  -                          Самарқанд вилояти спортчилари;

 Уфимцев  Евгений

3-ўрин  Зокиров  Руслан  -                        Тошкент  вилояти спортчилари.

 Момотов  Сергей

 Ғ-4-В йўналиши (класс) бўйича:

1-ўрин  Қодиров Муҳриддин. Навоий  вилояти спортчиси;

2-ўрин  Исмонжонов Бобиржон. Наманган  вилояти спортчиси;

3-ўрин  Шомуродов Фирдавс. Навоий  вилояти спортчиси.

Ўзбекистон  Биринчилиги  мусобақасида умумжамоа ҳисобида:

1-ўринни  Фарғона вилояти жамоаси;

2-ўринни  Самарқанд вилояти жамоаси;

3-ўринни  Тошкент шаҳри  жамоалари қўлга киритдилар.

Мусобақа ғолибларини тақдирлаш маросимида Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи  “Ватанпарвар” ташкилоти Республика техник ва амалий спорт турлари маркази бош директори вазифасини бажарувчи Шавкат Исматуллаев, “Ватанпарвар” ташкилоти  Наманган вилояти кенгаши раиси Аҳмаджон Алаходжаев, вилоят кенгаши тизимидаги ташкилотларнинг ЎСТК бошлиқлари иштирок этишди. Мусобақада ғолибликни қўлга киритган спортчи ва жамоаларга “Ватанпарвар” ташкилоти Марказий кенгашининг дипломлари ва медаллари ҳамда Наманган вилояти кенгашининг эсдалик совғалари топширилди.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree