Аввалги сайт     

27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан спорт мусобакқаси ўтказилади

21 June 2018

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Марказий кенгаши томонидан 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан жорий йил 22 июнь куни ташкилотнинг Марказий кенгаши биносида спортнинг пневматик милтиқдан ўқ отиш тури бўйича журналистлар ўртасида мусобақа ўтказилади.

 

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари ўртасида спортнинг техник ва амалий турларини тарғиб қилиш, ушбу спорт турлари билан яқиндан таништириш ҳамда турли даражадаги спорт тадбирлари ва мусобақаларни ёритадиган журналистларни бевосита спорт мусобақасида иштирок этишлари учун имконият яратиш шунингдек, байрам муносабати билан бир гуруҳ журналистларни тақдирлаш ҳисобланади.

Зеро, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев таъкидлаганларидек, “Кундалик ҳаётимизнинг ажралмас қисми бўлган оммавий ахборот воситалари ҳақида сўз юритганда, биз, аввало, доимо янгилик излаб, янгиликка интилиб, ҳаётнинг қайноқ нуқталарига кириб борадиган, холислик ва ҳаққонийлик, Ватан ва халқ манфаатларини биринчи ўринга қўядиган олижаноб ва масъулиятли касб эгаларини тасаввур қиламиз”. 

Мусобақа доирасида спортнинг техник ва амалий турлари бўйича кўргазма ва байрам тадбири ташкил этилади. Кўргазмада спортнинг техник ва амалий турларига кирувчи картинг, автокросс, авторалли, мотокросс, триатлон, дуатлон, ҳарбий амалий кўпкураш, ёзги биатлон, ўқ отиш, авиамодель, ракетамодель, кемамодель спорти каби спорт турлари намойиш этилади. Ушбу спорт турлари бўйича Жаҳон, Осиё ва Ўзбекистон чемпионлари бўлган спортчиларнинг иштирок этиши техник ва амалий спорт турларининг мазмун-моҳиятини тўлиқ очиб бериш имконини беради.

Мусобақа иштирокчилари учун мусобақадан аввал “Ватанпарвар” ташкилоти Марказий кенгаши қошидаги Республика техник ва амалий спорт турлари марказида маҳорат дарслари ўтказилиши иштирокчиларининг маҳоратлари янада ошишига хизмат қилади.

“Ватанпарвар” ташкилоти Марказий кенгаши томонидан журналистлар ўртасида пневматик милтиқдан ўқ отиш бўйича мусобақа гуруҳларга бўлинган ҳолда ташкил этилади. Гуруҳлар пневматик милтиқдан ўқ отиш беллашувларида қатнашиш, параллел равишда спортнинг техник ва амалий турлари техникалари намойиши кўргазмаси билан яқиндан танишиш ҳамда “Ватанпарвар” ташкилоти Тошкент шаҳар кенгаши тасарруфидаги Юнусобод туман Ўқув спорт техника клуби фаолияти билан танишиш имконига эга бўладилар.

Мусобақа халқаро тоифадаги ҳакам Серебряков Сергей Валинтинович бошчилигидаги Ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланади. Ғолиблар икки гуруҳда яъни эркаклар ва аёллар ўртасида фахрли I, II ва III ўрин совриндорлари сифатида эълон қилинади. Шунингдек, иштирокчилар “Энг фаол иштирокчи”, “Энг ёш иштирокчи” ва “Ғалабага интилган иштирокчи” номинациялари бўйича ҳам тақдирланади.

Барча матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларини мусобақада иштирок этишга чорлаб қоламиз.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree