Аввалги сайт     

“Ҳар бир болага меҳр, эътибор!”

13 June 2018

“Ватанпарвар” ташкилоти Бекобод Ўқув спорт техника клуби томонидан “Ҳар бир болага меҳр, эътибор!” шиори остида 15-сонли имконияти чекланган балалар учун ихтисослаштирилган ёрдамчи мактабда маданий-маърифий, спорт тадбири ташкил этилди.

 

Тадбирда “Ватанпарвар” ташкилоти  Бекобод Ўқув спорт техника клубининг бошлиқ ўринбосари З.Эркаева, спорт ишлари бўйича бошлиқ ўринбосари Ж.Қодиров, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Бекобод шахар кенгаши раиси Р.Рахмонов, ёшлар билан ишлаш бўйича мутахассис А.Хасанов ва ХТБга қарашли 15-сонли имконияти чекланган балалар учун ихтисослаштирилган ёрдамчи мактабнинг маънавий ишлари бўйича директор ўринбосари З.Абдулахатовалар иштирок этди.

Тадбирга Республика Маънавият ва маърифат маркази Бекобод шаҳар бўлими бошлиғи У.Абдуназаров, Бекобод шахар Адлия бўлими бошлиғи А.Худойқулов, шаҳар нотариуслари О.Абдухаликов ва Э.Сальме, Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари Касаба уюшмаси Бекобод шахар кенгашидан ташриф буюриб  болажонларга ўз совғаларини тақдим этишди.

Тадбирда  “Баркамол авлод” болалар марказининг “Рақс” тўгараги раҳбари Н.Жўраева ўз шогирдлари билан “Излагим”, тожикча “Био азизам”, “Лазги”, “Гулбаҳор”, “Ёмғир”, “Испанча”, “Омон-омон”, “Янги аср”, “Самарқанд қизлари” каби рақслари, 9-ўрта умумтаълим мактабининг камалак тўгарак сардорлари тайёрлаб келган рақслари билан мактаб ўқувчиларига қувонч улашди.

Бекобод шаҳар Маданият бўлими ходимлари томонидан болажонларга эртак қахрамонлари иштирокида томоша уюштирилди. Тадбир сўнгида болалар ўртасида “Дунё болалар нигоҳида” мавзусида асфальтга расм чизиш кўрик танлови ҳамда “Қувноқ стартлар” спорт мусобақаси ўтказилди.  Тадбирда ғолиб бўлган болажонлар ташкилотимиз томонидан диплом ва совғалар билан тақдириланди. Тадбир якунида ташкилотимиз ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Бекобод шахар кенгаши томонидан барча болажонларга эсталик совғалари ва музқаймоқ тарқатилди. “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” байрами муносабати билан “Ватанпарвар” ташкилоти Бекобод ўқув спорт техника клуби,  Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Бекобод шахар кенгаши билан хамкорликда ташкилоти ишчи-ходимлар фарзандлари ўртасида спортнинг “Пневматик милтиқдан ўқ отиш” тури бўйича мусобақа ўтказилди. Мусобақада  ғолиблари эсдалик совғалар билан тақдирланди.

 

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree