Аввалги сайт     

“Ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш барчамизнинг вазифамиздир”

08 June 2018

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши томонидан “Ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш барчамизнинг вазифамиздир” шиори остида Норин туманидаги уюшмаган ёшлар, ёш ҳаваскорлар, умумтаълим мактаб, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари иштирокида Норин туман ЎСТКга қарашли ўқ отиш мажмуасида Ёзги олимпиада ўйинлари дастурига киритилган “Пневматик милтиқдан ўқ отиш” бўйича мусобақа ўтказилди.

 

Мусобақани ташкил этишдан мақсад ёшларни Ватанга муҳаббат, ёшлар ўртасида ҳарбий ватанпарварлик ғояларини тарғиб қилиш ва уларни турли ёт ғоялардан асраш, уларнинг руҳий ва жисмоний тайёргарлигини ошириш, иқтидорли ёшларни аниқлаш ва рағбатлантириш, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ҳамда спортнинг техник ва амалий турларига кенг жалб этишдан иборатдир.

Мусобақада тумандаги уюшмаган ёшлар, ёш ҳаваскорлар, умумтаълим мактаб, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларидан иборат жамоалар иштирок этишди. Ўтказилган мусобақада 90 нафар спортчилар иштирок этишиб, улардан 55 нафар ўғил болалар, 35 нафар қиз болалар ўз маҳоратларини намойиш этишди.

Мусобақанинг якуний натижаларига кўра умумжамоа ҳисобида:

I ўрин Норин педагогика коллежи жамоаси;

II ўрин Норин қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи жамоаси;

III ўрин Норин саноат ва сервис касб-ҳунар коллежи жамоаси эгаллади.

Мусобақа ғолибларини тақдирлаш маросимида Республика ишчи гуруҳи иккинчи гуруҳ раҳбари Фарғона Давлат унивеситети ректори, техника фанлари доктори профессор Равшанжон Мақсудов, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши раиси Аҳмаджон Алаходжаев, Норин туман Ўқув спорт техника клуби бошлиғи Мухторжон Муродов, ҳамкор давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этишиб,  “Ватанпарвар” ташкилотининг фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғаларини топширишди.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree