Аввалги сайт     

Ёзги биатлон бўйича Самарқанд вилоят биринчилиги мусобақаси ўтказилди

07 June 2018

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Самарқанд вилоят Ургут туман Ўқув спорт техника клуби спортнинг ёзги биатлон тури бўйича Самарқанд вилоят биринчилиги мусобақаси ўтказилди. Мусобақада вилоятнинг шаҳар ва туманлардан жамоалар иштирок этди.

 

Бундай мусобақалар “Ватанпарвар” ташкилоти тизимида спортнинг техник ва амалий турларини янада ривожлантириш, ёшларни бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, уларни соғлом турмуш тарзида тарбиялашга хизмат қилиб келмоқда.

Ҳакамлар хайъати қарорига кўра қуйидагилар ғолиб деб топилди: 

Ўғил болалар ўртасида:

1-ўрин: Имамқулов Махмуд;

2-ўрин: Собиров Равшан;

3-ўрин: Чориев Мурод.

Қиз боллар ўртасида эса:

1-ўрин: Сагатова Мадина;

2-ўрин: Чориева Севара;

3-ўрин: Амонқулова Севинчлар қўлга киритди.

Мусобақа натижаларига кўра умумжамоа ҳисобда

1-ўрин: Оқдарё туман “Найман” Ўқув спорт техника клуби;

2-ўрин: Пастдарғом туман Ўқув спорт техника клуби;

3-ўрин: Тайлоқ туман ўқув спорт техника клубига насиб қилди.

Тадбир сўнгида тадбир ғолиблари ва фаол иштирок этганлар “Ватанпарвар”  ташкилоти Самарқанд вилоят кенгаши томонидан эсдалик совғалар ва дипломлар ҳамда вилоят кенгаши раисининг эсдалик совғалари ва ташаккурномалари билан тақдирланди.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree