Аввалги сайт     

“Ҳар бир болага мехр, эътибор!” шиори остида югуриш марафони ўтказилди

06 June 2018

Сурхондарё вилояти Бойсун туман ҳокимлиги, “Ватанпарвар” ташкилоти Бойсун туман Ўқув спорт техника клуби ва Ўзбекистон ёшлар иттифоки туман кенгаши билан хамкорлигида “Ҳар бир болага мехр, эътибор!” шиори остида умумий ўрта таълим мактаблари, лицей, касб-хунар коллежлари ўқувчилари ўртасида югуриш марафони ўтказилди.

 

Мусобақа 1 июнь “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш” куни муносабати билан ташкил этилди. Унда 65 нафар ёшлар иштирок этишди.

Мусобақа якунида ўғил болалар ўртасида:

1-ўринни Бойсун Иқтисод касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Бозоров Миржалол;

2-ўринни Қишлоқ хўжалик ва транспорт касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Абдуллаев Сирожиддин;

3-ўринни Бойсун Иқтисод касб-хунар коллежи ўқувчиси Панжиев Файзуллолар эгаллади.

Қиз болалар ўртасида эса:

1-ўринни Бойсун Иқтисод касб-хунар коллежи ўқувчиси Қўнгирова Юлдуз;

2-ўринни 39-сонли умумий ўрта таьлим мактаби ўқувчиси Бўриева Шохиста;

3-ўринни 39-сонли умумий ўрта таьлим мактаби ўқувчиси Саидалиева Мухлисалар қўлга киритишди.

Ғолиблар “Ватанпарвар” ташкилоти Бойсун туман ЎСТК томонидан диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Шунингдек, болалар иштирокида концерт дастурлари, болалар ижодиёти кўргазмалари, спорт мусобақалари ҳамда оммавий сайр ташкил этилди.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree