Аввалги сайт     

Амударёда “Ҳеч ким меҳр-эътибордан четда қолмасин” лойиҳаси ўтказилди

06 June 2018

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти тамонидан ёш оилалар, имконияти чекланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларни маънавий ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳудуддаги ногиронлиги бўлган кам таъминланган ёшларнинг статистик маълумотларини олиниб, уларга манзилли ёрдам кўрсатиш ишлари олиб борилмоқда.

 

Жумладан, “Ватанпарвар” ташкилоти Амударё туман ўқув спорт техника клуби томонидан 1-июнъ Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан биргаликда  “Ҳеч ким меҳр-эътибордан четда қолмасин” шиори остида мехр-мурувват лойиҳаси ўтказилди.

Лойиҳа доирасида Манғит шаҳри Дўстлик МФЙ раиси А.Собуров ва туман “Ватанпарвар” ташкилоти Ўқув спорт техника клуби  бошлиғи Ш.Камаловлар Амударё тумани Манғит шаҳри Дўстлик МФЙ “Низомий” кўчасида яшовчи Гулъмурзаев Рахматиллани “Ватанпарвар” ташкилоти Амударё туман Ўқув спорт техника клуби томонидан бир марталик озиқ-овқат махсулотларидан иборат пакетлари топширилди.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree