Аввалги сайт     

Самарқандда ўқ отиш бўйича вилоят биринчилиги ўтказилди

05 June 2018

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Самарқанд вилоят кенгаши томонидан 4 июнь куни Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар дастури ижросини таъминлаш, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш, спортнинг ўқ отиш турини янада оммалаштириш мақсадида Самарқанд бирлашган техника мактабида спортнинг ўқ отиш тури бўйича вилоят биринчилиги мусобақаси ўтказилди.

 

Мусобақада Самарқанд вилоят техник ва амалий спорт турлари маркази, Жомбой автомобиль мактаби, Каттақўрғон шаҳар, Пастдарғом, Тойлоқ, Қўшробот, Оқдарё, Булунғур ва Ургут туман ўқув спорт техника клубларидаги спорт тўгаракларида шуғулланаётган 40 нафар спортчилар ўзаро беллашди.

Мусобақа натижаларига кўра:

ВП-1 бўйича:

1-ўрин С.Пардаева;

2-ўрин А.Суюнбаева;

3-ўрин Ф.Маҳмудова.

ВП-2 бўйича:

1-ўрин У.Пардаев;

2-ўрин Н.Эргашев;

3-ўрин А.Абдухамидов.

ПП-1 бўйича:

1-ўрин С.Эргашбоева;

2-ўрин М.Абдурахмонов;

3-ўрин О.Жонбоева.

ПП-2 бўйича:

1-ўрин Э.Муминов;

2-ўрин А.Окилов;

3-ўрин Р.Собировларга насиб этди.

Умумжамоа ҳисобида:

1-ўрин: Самарқанд вилоят техник ва амалий спорт турлари маркази;

2-ўрин: Булунғур туман ўқув спорт техника клуби;

3-ўрин: Қўшробот туман ўқув спорт техника клуби жамоасиганасиб этди.

Пневматиқ қуролдан ўқ отиш бўйича мусобақада I, II, III ўринларни қўлга киритган спортчилар “Ватанпарвар” ташкилоти Самарқанд вилоят кенгашининг эсдалик совғалари ва вилоят техник ва амалий спорт турлари марказинингдиплом ҳамда медаллари билан тақдирландилар.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree