Аввалги сайт     

“Болалар кулгуси билан дунё гўзал”

05 June 2018

“Ватанпарвар” ташкилоти Тошкент шаҳар кенгаши тасарруфидаги Тошкент Бирлашган техника мактаби, Мирзо Улуғбек туман Ўқув спорт техника клуби, ИИБ вояга етмаган ёшлар билан ишлаш бўлими ва туман “Баркамол авлод” маркази билан ҳамкорликда 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан “Болалар кулгуси билан дунё гўзал” мавзусидаги маданий-маърифий тадбир ўтказилди.

 

М.Улуғбек туман “Баркамол авлод” марказида ўтказилган ушбу тадбирда тумандаги ўрта умумтаълим мактаблари ўқитувчи ва ўқувчилари, уларнинг ота-оналари, Тошкент Бирлашган техника мактаби бошлиғининг ўринбосари, ТБТМ “Ёшлар қаноти” етакчиси, М.Улуғбек туман ЎСТК бошлиғининг ўринбосари, туман “Баркамол авлод” маркази директори, марказнинг тўгарак раҳбарлари, туман ИИБ вояга етмаган ёшлар билан ишлаш бўйича масъуллар ва туман “Маҳалла” жамғармаси вакиллари иштирок этишди.

Тадбир давомида ўқувчилар томонидан ажойиб ашула ва рақслар ижро этилган бўлса, касбий тўгарак иштирокчилари ўз қўллари билан тайёрлаб келган турли хилдаги намуналарни намойиш этишди.

Иқтидорли ўқувчиларга Тошкент Бирлашган техника мактаби ва  М.Улуғбек туман ЎСТК томонидан эсдалик совғалар ва дипломлар топширилди.

Тадбир якунланганидан сўнг,  1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан тумандаги оғир бемор, даволанишга муҳтож ва ногирон болалар ҳамда боқувчисини йўқотган, кам таъминланган оилаларнинг болалари учун хайрия акцияси ташкил қилинди.

Тадбир М.Улуғбек туман “Ал-Форобий” ва “Ахмад Югнакий” маҳаллалари ҳудудида ўтказилди.

Акция давомида ушбу маҳаллаларда истиқомат қилаётган 6 нафар хонадонда яшовчи оғир бемор, даволанишга муҳтож ва ногирон болалар ҳамда боқувчисини йўқотган, кам таъминланган оилаларнинг болалари ҳолидан хабар олиниб, уларга меҳр - мурувват кўрсатиш ва байрам арафасида кайфиятларини кўтариш мақсадида, Тошкент бирлашган техника мактаби ва М.Улуғбек туман ЎСТК томонидан тайёрланган ўқув қуроллари, расмлар учун альбомлар, рангли бўёқлар ва эсдалик совғалар тақдим этилди.

Тадбирда иштирок этган ташкилотлар вакиллари - Болаларни ҳимоя қилиш куни байрами доирасида ўтказилаётган бундай тадбирларнинг мақсади, кенг жамоатчилик диққатини муаммоли болаларга, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга, ҳимояланган дунёда яшаш имкониятларига, бахтли болаликка эга бўлишларига ва ўз мамлакатининг тўла-тўкис ҳамда хотиржам фуқароси бўлиб ўсишларига қаратишнинг аҳамияти ҳақида сўзладилар.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree