Аввалги сайт     

Андижонда “Биз сен билан болажон!” шиори остида лойиҳа ташкил қилинди

04 June 2018

1-июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни байрами муносабати билан Андижон вилоятида фаолият кўрсатаётган болалар уйлари, саҳоват ва муруввват уйлари тарбияланувчиларига “Ватанпарвар” ташкилоти томонидан моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадида “Биз сен билан болажон!” шиори остида лойиҳа ташкил қилинди.

 

Лойиҳа давомида Андижон шаҳар болалар уйининг 1 дан 4 ёшгача бўлган 50 нафар болалари, Андижон шаҳридаги меҳрибонлик уйининг 3 дан 18 ёшгача бўлган 90 нафар болалари ҳамда Қўрғонтепа тумани Болалар мурувват уйининг 4 дан 18 ёшгача бўлган 280 нафар жами 420 нафар тарбияланувчилар ҳолидан хабар олиниб, уларга ташкилот томонидан тайёрланган эсдалик совғалар улашилди.

Тадбир давомида болажонлар учун ажратилган совғалар ортилган “Ватанпарвар” ташкилоти ўқув автомобиллари Андижон шаҳар кўчалари бўйлаб саф тортиб ўтди ва ҳар болажонларга байрам кайфияти улашиш мақсадида байрам совғалари тақдим этилди.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree