Аввалги сайт     

“Соғлом авлод - юрт келажаги”

01 June 2018

1-июнь “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш” куни муносабати билан “Ватанпарвар” ташкилоти Юнусобод туман Ўқув спорт техника клуби Юнусобод тумани “Баркамол авлод” болалар маркази ва бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда тумандаги “Баркамол авлод” болалар марказида “Соғлом авлод - юрт келажаги” шиори остида кўрик-танлови ўтказилди.

 

Тадбирнинг очилиш маросимида туман маданият уйи маркази тарбияланувчилари томонидан турли чиқишларни намойиш этиш орқали ташриф иштирочиларни ва мехмонларни кўнглини хушнуд этдилар. Хусусан, “Кўзмунчоқ”, “Табассум” рақс гуруҳлари ва “Дўмбира” ҳамда “Вокал” гуруҳ ёшлари турли рақс ўйинлари ва ашулалари ёш иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

Кўрик-танловда “Авиамодель”, “Катапульта”, “Радиотехника”, “Хажмли варрак”, “Паррак”, “Тасвирий санъат”, “Карвинг”, “Орзуимдаги робот”, “Квилинг”, “Ёғоч ўймакорлиги”, “Тўқиш”, “Либослар дизайни”, “Ёш пазанда”, “Майда пластика”, “Мунчоқли безак” ва “Инновацион ғоялар” бўйича ижодий ишлар тайёрлаган ёш муаллифлар “Йилнинг энг ёш ихтирочиси” каби йўналишлар иштирок этдилар.

Мазкур кўрик-танловга Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманидаги умумтаълим мактабларидан сараланган жами 764 нафар ўқувчи ёшлар жалб қилиндилар.

Кўрик-танловда ёш иштирокчилар ўз қўллари билан ясаган ва яратган ишларини турли макет ва кўргазма сифатида намоён этдилар.

Шунингдек, тадбир давомида асфальтга расм чизиш бўйича ҳам танлов ўтказилиб, унда 60 нафарга яқин ўқувчилар иштирок этиб, ўзларининг ижод ва махоратларини намойиш этдилар.

 Танлов сщнгида якуний натижалар сарҳисоб қилиниб, ғолиб ўринлар аниқланди. Ғолиблар “Ватанпарвар” ташкилоти Юнусобод ЎСТК томонидан эсдалик совғалари ҳамда Тошкент шаҳар Юнусобод тумани “Баркамол авлод” болалар марказининг ташаккурнома ва дипломлари билан тақдирландилар.

Кўрик-танлов ўқувчи ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, ҳалқимизнин маданий мероси ҳисобланган миллий ҳунармандчиликка бўлган меҳр-муҳаббатини ошириш, миллий меросимизни кенг тарғиб қилиш, келажак авлодга етказиш ҳамда унинг ривожига ҳисса қўшиш орқали ёшларимизда меҳнатсеварлик ва ватанпарварлик туйғуларини янада шакллантириш, уларнинг қизиқишлари бўйича спорт ва бошқа тўгаракларга жалб қилиш, уларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга қаратилганлиги тадбирни янада қизиқарли боришига замин яратди.

 

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree