Аввалги сайт     

Ғофур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғида “Ҳар бир болага меҳр, эътибор” шиори остида байрам тадбири ўтказилди

01 June 2018

1 июнь – “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш” куни муносабати билан Тошкент шаҳридаги Чилонзор туманида жойлашган Ғофур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғида Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан шаҳар Маданият бош бошқармаси, “Ватанпарвар” ташкилоти Тошкент шаҳар Кенгаши, Жисмоний тарбия ва спорт бош бошқармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент  шаҳар Кенгаши, Халқ таълими бош бошқармаси, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси Тошкент шаҳар бўлими, Адлия бошқармаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Тошкент шаҳар бўлими, Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси билан ҳамкорликда “Ҳар бир болага меҳр, эътибор” шиори остида 2018 йилнинг 1 июнь куни байрам тадбири ўтказилди.

 

Шу куни боғ ҳудуди байрамни муносиб ва юқори савияда ташкил этиш мақсадида байрамона безатилди. Боғ ҳудудида жойлашган очиқ саҳнада 1000 ўринли жой тайёрланган бўлиб, саҳна катта ўйинчоқлар, шарлар ва кўргазмага оид махсус ўйинчоқлар билан безатилди. 1000 нафар 7 ёшдан 15 ёшгача бўлган кам таъминланган оила фарзандлари бепул тарқатилган таклифномалар бўйича аттракционлардан фойдаланишди. Боғнинг ҳудудида жойлашган саҳналарда ёш санъаткорлар, давлат цирк вакилари томонидан турли чиқишлар ва ўзбек эртаклари каҳрамонлари иштирокидаги турли эртаклардан лавҳалар намойиш этилди.

Тадбир давомида таниқли спортчилар, бадиий гимнастика, шарқ якка курашлари спортчиларининг чиқишлари, шахмат-шашка, теннис мусобақалари ташкил этилиб, мусобақа ғолибларига ҳомийлар томонидан совғалар топширилди.

Ўз навбатида, “Ватанпаврвар” ташкилоти Тошкент шаҳар Кенгаши ҳам ёш томошабинларни кўнглини кўтариш мақсадида, боғнинг кириш қисмига, ташкилот тасарруфидаги спорт секцияларида шуғуланувчи спортчилар иштирокида “картинг”, спорт мотоцикллари, модель спорт турлари туркумига кирувчи авиамодель, ракетамодель, кемамодель, автомодель, пневматик қуроллар, триатлон спорти билан шуғулланувчи спортчилар бошчилигида бўлган велосипедлар кўргазмаси ташкил этилди.

Тошкент шаҳар Юнусобод туманида жойлашган 122-сонли умумтаълим мактаби ўқувчиси А.Зокиров “Ватанпарвар” ташкилоти томонидан ташкил этилган кўргазмаларни томоша қилиш чоғида беихтиёр авиамодель кўргазмаларини, ундаги ясалган ҳар бир детални завқ билан томоша қилар экан, у ёнидаги ўртоқларига келажакда учувчилик касбини танлаши ва ҳарбий бўлиши орзу борлигини билдирди. Мазкур байрам таассуротлари А.Зокиров сингари ҳар бир иштирокчининг ёдида узоқ сақланиб қолиши шубҳасиздир.

Дарҳақиқат, боқувчисини йўқотган ва кам таъминланган оилалар фарзанларига Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Давлатимиз раҳбарияти томонидан кўрсатилаётган бундай эътибор фақатгина осмони мусаффо, юрти тинч ва келажаги порлоқ бўлган Ўзбекистон мамлакати учун хос бўлган сифатлардан биридир десак муболаға бўлмайди.  

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree