Аввалги сайт     

“Темурбеклар” ҳарбий спорт мусобақасининг Ангор туман босқичи ғолиблари аниқланди

31 May 2018

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Ангор туман кенгаши, “Ватанпарвар” ташкилоти Сурхондарё вилоят кенгаши Ангор туман ЎСТК, туман Мудофаа бўлими, туман Халқ таълими бўлими, туман Тиббиёт бирлашмаси ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда Ангор туман Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида “Темурбекларҳарбий спорт мусобақасининг туман босқичи ўтказилди.

 

Мактаб ўқувчи ёшлари мусобақа ўйинларида жамоавий ва якка тартибда низомда белгиланган талабнома асосида 1-мактабнинг “Шунқорлар”, 7-мактабнинг “Бургут”, 11-мактабнинг “Темурбеклар”, 17-мактабнинг “Мард йигитлар”, 23-мактабнинг “Лочинлар”, 36-мактабнинг “Қалқон”, 37-мактабнинг “Жанговар йигитлар” жамоалари иштирок этишди.

Мусобақада жамоалар қуйидаги асосий шартлар:

1. Сафда қўшиқ айтиш;

2. Ҳарбий унвонлар тури ва ҳарбий лавозимлар;

3. Маҳфий пароллар билан ишлаш;

4. Ўзбекистон рамзлари;

5. Тўсиқлардан ошиб югуриш;

6. Жабрланувчига биринчи ёрдам кўрсатиш;

7. Граната улоқтириш;

8. Моҳир мерган;

9. Арқон тортиш бўйича беллашдилар.

Қизғин ва муросасиз тарзда, кўтаринки руҳда ўтказилган мусобақа якунида:

Фаҳрли 1-ўринни 58 балл билан 37-мактабнинг “Жанговар йигитлар” жамоаси, 2-ўринни 55 балл билан 7-мактабнинг “Бургут” жамоаси, 3-ўринни 53 балл билан 36-мактабнинг “Қалқон” жамоалари эгаллашди.

Ғолиб жамоа ва фаол иштирокчилар Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Ангор туман кенгаши ва “Ватанпарвар” ташкилоти Ангор туман ЎСТК томонидан диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланишди.

Мусобақа якуни бўйича 37-мактабнинг “Жанговар йигитлар” жамоаси “Темурбеклар” ҳарбий спорт мусобақасининг вилоят босқичи йўлланмасини қўлга киритишди.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree