Аввалги сайт     

Музейлар куни Самарқандда кенг нишонланди

24 May 2018

Бугунги кунда янги техника ва қурол яроқлар билан билан жиҳозланиб оптимал кўринишга эга бўлаётган миллий армиямиз ҳарбий хизматчиларидан ҳам жисмоний ҳам маънавий тайёргарликда илғор бўлишини давр талаб қилмоқда.

 

Ҳар бир ҳарбий хизматчининг маънавий дунёқарашини шаклланишида музейларнинг ўрни муҳимдир. Маълумки, дунё миқёсида 18 май – “Ҳалқаро музейлар куни” сифатида кенг нишонланади.

Ушбу кунни байрамона ўтказиш мақсадида “Ватанпарвар” ташкилоти Самарқанд вилоят кенгаши томонидан Самарқанд шаҳридаги мезейлар бўйлаб экскурсиялар ташкил этилди.

Жумладан, Жомбой автомобиль мактабининг 100 га яқин чақирилувчилари Самарқанд шаҳридаги “Афросиёб” тарихий музейи ва Ўзбекистон маданияти ва тарихи давлат музейига ташриф буюришди.

Маълумки, Самарқанд шаҳрининг тарихи шаҳарнинг марказий қисмида жойлашган “Афросиёб” тепаликлари остида қолган. Мазкур ҳудудда аниқланган ва топилган моддий ашёлар 27 асрга тенг шаҳар тарихини кўрсатувчи кўзгу кабидир. Мазкур музейда айнан мана шу осори атиқалар сақланмоқда.

Тадбир давомида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар ҳамда музей экспонатлари билан яқиндан танишдилар.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree