Аввалги сайт     

“Миллий армия қудрати ва салоҳиятини оширишда ёшларнинг ўрни”

23 May 2018

Сурхондарё вилоят ҳокимлиги, вилоят Миллий гвардия бошқармаси, “Ватанпарвар” ташкилоти вилоят кенгаши, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ҳамкорлигида “Миллий армия қудрати ва салоҳиятини оширишда ёшларнинг ўрни” мавзусида ҳарбий ватанпарварлик тадбири ташкил этилди. Тадбир  Термиз ахборот технологиялари ва туризм касб-ҳунар коллежида бўлиб ўтди.

 

Тадбир ёшларни Ватанга садоқат руҳида тарбииялаш, уларда миллий армиямизнинг қудрати ва салоҳиятига бўлган ишончни кучайтириш ҳамда мустақиллик йилларида эришилган ютуқлардан ёшларни хабардор қилиш мақсадида ташкил этилди.

Тадбирда Сурхондарё вилоят ҳокимлиги гуруҳ раҳбари А.Каримов, вилоят Миллий гвардия бошлиғи ўринбосари подполковник А.Холлиев, 2000-2001 йилларда Сариосиё ва Узун туманлари сарҳадларига бостириб кирган террористларга қарши курашиб, жасорат кўрсатган Обиджон Холмуродов, “Ватанпарвар” ташкилоти Термиз автомобиль мактаби чақирилувчилари ва ўқитувчилари, коллеж талабалари, вилоят Миллий гвардия зобит ва оддий аскарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Тадбир давомида ҳарбий техникалар кўргазмаси ўтказилди ва иштирокчилар яқиндан танишишди.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree