Аввалги сайт     

“Бахтли болалик” мавзусида фото танлов ўтказилди

23 May 2018

Чимбой тумани Халқ таълими бўлими “Ватанпарвар” ташкилоти Чимбой Ўқув спорт техника клуби билан ҳамкорликда Чимбой тумани “Баркамол авлод” болалар марказида “Йилнинг энг ёш новатори” ва “Бахтли болалик” мавзуларида фото танловларнинг туман босқичи ўтказилди.

 

Танловда туман мактаблари таълим олувчилари ва “Баркамол авлод” маркази аъзолари жами 200 ўқувчи ва мураббийлар қатнашди.

Танловни Чимбой тумани Халқ таълими бўлими методисти Д.Тажимуратова очиб берди ва танлов катнашчиларига омад тилади. Ўқувчиларнинг қизикувчанлиги, йўналишига караб уларнинг ижодий қобилиятини ривожлантириш, улар орасидан қобилиятли болаларни аниқлаш, уларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишга шароитлар яратиш, онгини меҳнатсеварликка, миллий қадриятларга содиқликни, касбга тайёрлашда дастлабки ўқув ва кўникмаларни сингдиришни ўз олдига мақсад этиб қўйилган. Кўрик-танлов 4 йуналиш бўйича ўтказилди. Ҳакамлар ҳайъати қарорига мувофиқ қуйидагилар йўналаши бўйича ғолиб деб топилди:

1. “Авто модель” йуналиши буйича

1-ўрин Жумамуратов Икрам;

2-ўрин Сарсенбаев Азимжон;

3-ўрин Есенбаев Рахат.

2. “Робото техника ва электрон ўйинчоқлар” йуналиши буйича  

1-ўрин Кенесбаев Азизбек;

2-ўрин Туркменбаев Аббаз;

2-ўрин Абдикаримов Есенбай;

3-ўрин Утаганов Айнатдин;

3-ўрин Пиржанов Мийирман.

3. “Ёш конструктор ва йилнинг энг ёш новатори” йўналиши бўйича

1-ўрин Еримбетов Хасылбек;

2-ўрин Сапаров Атабек;

2-ўрин Якупов Мухаммед;

3-ўрин Жолдасбаев Жасур.

4. “Бахтли болалик” йўналиши бўйича

1-ўрин Елмуратов Жандос;

2-ўрин Турсынбаева Барно;

3-ўрин Жумабаев Жауранбек.

Совриндорлар туман “Ватанпарвар” ташкилоти Чимбой ЎСТК томонидан диплом ва эсдалик совғалар билан, Чимбой тумани Халқ таълими бўлими ва “Баркамол авлод” маркази томонидан диплом билан такдирландилар.

Танловга “Ватанпарвар” ташкилоти Чимбой ЎСТК бошлиғи ўринбосари  К.Шамуратов ва спорт тренери А.Хожалепесовлар, туман Халқ таълими бўлими, “Баркамол авлод” маркази аъзолари ўқутувчи ва мураббийлари иштирок этди.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree