Аввалги сайт     

Оҳангаронда “Мардлик, бурч ва садоқат” шиори остида тадбир ташкил этилди

17 May 2018

“Ватанпарвар” ташкилоти Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳар кенгаши томонидан 9-май Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари иштирокида байрам тадбири ўтказилди.

 

Тадбир давомида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига зарур озиқ-овқат махсулотларидан иборат бир марталик ёрдам пакетлари яшаш манзилларига олиб борилиб, оила аъзолари иштирокида топширилди.

Тадбирда “Ватанпарвар” ташкилоти Оҳангарон шаҳар кенгаши раиси Ф.Сайдалиева ва ЎСТК бошлиғи Б.Хаминовлар ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда уруш фахрийлари ва ногиронларини байрам билан табриклаб, холидан хабар олиб, ҳамсухбат бўлишди.

Фахрийлар уцига ташрифдан сўнг “Ватанпарвар” ташкилоти Оҳангарон Ўқув спорт техника клубида миллат тинчлиги учун жонини фидо қилган инсонларни хотирлаб “Мардлик, бурч ва садоқат” шиори остида маданий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирга таклиф этилган уруш фахрийси Бекмирза Абдисалямов ўзи ва сафдошларининг жасоратлари тўғрисида тўлқинланиб  сўзладилар. Ҳамкор ташкилотлардан Хотин-қизлар қўмитаси раиси Д.Камолова, Мудофаа бўлими вакили И.Пардаева, “Нуроний” жамғармаси  раиси А.Бекмурадовлар ҳам сўзга чиқиб, ўз фик-мулоҳазаларини билдирдилар.

Тадбир сўнгида ёшлар иштирокиди Ўқув спорт техника клуби тирида “Хотира ва қадрлаш” кунига бағишлаб  спортнинг ўқ отиш тури бўйича мусобақа ўтказилди.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree