Аввалги сайт     

“Инсон қадри улуғ, хотираси муқаддас” шиори остида ватанпарварлик тадбири ўтказилди

17 May 2018

Қашқадарё вилоят ҳокимлиги, “Ватанпарвар” ташкилоти Қашқадарё вилоят кенгаши томонидан вилоят Хотин-қизлар қўмитаси, Маънавият тарғибот маркази, “Нуроний” жамғармаси, Касаба уюшмаси, Жануби Ғарбий ҳарбий махсус округи, ИИБ билан ҳамкорликда 9 май умумхалқ байрами – “Хотира ва қадрлаш” куни ҳамда 1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 73 йиллиги нишонланиши муносабати билан “Инсон қадри улуғ, хотираси муқаддас” шиори остида ватанпарварлик тадбири ўтказилди.

 

Тадбир доирасида Қарши шаҳрида яшовчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларини хонадонларига ташриф уюштирилди.

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг хонадонига ташриф давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг совғаси ҳамда “Ватанпарвар” ташкилоти томонидан зарур озиқ-овқат махсулотларидан иборат бир марталик моддий ёрдам пакети ҳамда ҳамкор ташкилотлар раҳбарлари томонидан совғалар топширилиб уч авлод учрашуви уюштирилди.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 апрелдаги “Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3667 сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда 9 май “Хотира ва қадрлаш” куни муносабати билан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари бўлган меҳнат ва уруш фахрийлари холидан хабар олиш ҳамда уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилди.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree