Аввалги сайт     

“Инсон қадри улуғ, хотира муқаддас” мавзусида рефератлар танлови ғолиблари аниқланди

16 May 2018

“Ватанпарвар” ташкилоти Янгийўл автомобиль мактаби томонидан “Хотира ва қадрлаш” куни умумхалқ байрами Янгийўл шаҳар ҳокимлиги, шаҳар прокурори, “Маҳалла” жамғармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Янгийўл шаҳар кенгаши вакиллари, ҳарбий қисм офицер ва сержантлари, Маданият бўлими, Халқ таълими бўлими, касб-ҳунар коллежлари билан ҳамкорликда “Инсон қадри улуғ, хотира муқаддас” шиори остида тадбир ташкил этилди.

 

Тадбир давомида 1941-1945 йиллардаги 4 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва фашистик конслагерларида тутқунликда бўлган шахслар яшаш жойларидан ташриф буюрилди ва хабар олинди. Шунингдек, ҳар бир Иккинчи жаҳон уруши қатнашчисига “Ватанпарвар” ташкилоти томонидан зарур озиқ-овқат махсулотларидан иборат бир марталик моддий ёрдам пакети ва эсдалик совғалари топширилди.

Тадбир сўнгида “Хотира ва қадрлаш куни” байрами муносабати билан “Инсон қадри улуғ, хотира муқаддас” мавзусида мактаб ва касб-ҳунар коллежи ўқувчилари ўртасида ўтказилган рефератлар танловининг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Танлов шартларига кўра мавзуни тўлиқ ёритиб берган ёшлар ғолиб деб топилдилар ва “Ватанпарвар” ташкилоти Янгийўл автомобиль мактаби томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree