Аввалги сайт     

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари иштирокида тадбир ташкил этилди

16 May 2018

“Ватанпарвар” ташкилоти Касби туман кенгаши, Касби туман ҳокимлиги, Ёшлар иттифоқи туман кенгаши ва ҳамкор ташкилотлар билан 9-май умумхалқ байрами – “Хотира ва қадрлаш” куни ҳамда 1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 73 йиллиги нишонланиши муносабати билан “Инсон қадри улуғ, хотира муқаддас” шиори остида байрам тадбири ташкил этилди.

 

Тадбир давомида Касби туманида яшовчи уруш қатнашчилари ва ногиронларини хонадонларига ташриф қилиниб Ўзбекистон Республикаси Президентининг совғаси ҳамда “Ватанпарвар” ташкилоти томонидан зарур озиқ-овқат махсулотларидан иборат бир марталик моддий ёрдам пакети тақдим этилди.

Тадбир сўнгида ёшлар ва Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари иштирокида давра суҳбати ўтказилди. Уруш фахрийлари суронли йиллардаги хотираларини ёшлар билан ўртоқлашишди ҳамда бугунги тинч ва осуда кунларнинг қадрига етиш лозимлигини таъкидлаб ўтишди.  

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree