Аввалги сайт     

Чақирилувчилар Хотира майдонида

15 May 2018

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Урганч бирлашган техника мактабининг чақирилувчилари томонидан 9-май “Хотира ва қадрлаш” куни муносабати билан шаҳардаги Хотира майдонида “Инсон қадри улуғ, хотира муқаддас” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

 

Тадбирда “Ватанпарвар” ташкилоти Хоразм вилоят кенгаши, шунингдек, ҳамкор давлат ва нодавлат, жамоат ташкилотларидан вакиллари иштирок этди.

Тадбирда вилоят ҳокими сўзга чиқиб, тинчлик ва мусаффо осмон учун ўз жонларини фидо қилган Хоразмлик жангчиларнинг мардлик ва жасоратини таъкидлаб, 1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 73 йиллиги билан ҳамда уруш қатнашчиларининг қаҳрамонлиги ва фидокорона меҳнатлари ҳақида тўлқинланиб гапириб ўтди.  

Тадбир сўнгида “Ватанпарвар” ташкилот вакиллари ҳамда чақирилувчилар Хотира майдонида ўтганларни хотирлаб, Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйишди.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree