Аввалги сайт     

“Инсон қадри улуғ, хотираси муқаддас”

15 May 2018

“Ватанпарвар” ташкилоти Қашқадарё вилоят кенгаши, Қашқадарё вилоят ҳокимлиги, Хотин-қизлар қўмитаси, Маънавият тарғибот маркази, “Нуроний” жамғармаси, Касаба уюшмаси, Жануби Ғарбий ҳарбий махсус округи, ИИБ билан ҳамкорликда 9-май умумхалқ байрами – “Хотира ва қадрлаш” куни ҳамда 1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 73 йиллиги нишонланиши муносабати билан Қарши шаҳрида “Инсон қадри улуғ, хотираси муқаддас” шиори остида байрам тадбири ташкил этилди.

 

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 апрелдаги “Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3667 сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини моддий ва маънавий рағбатлантириш мақсадида ташкил этилди.

Тадбир давомида Қарши шаҳрида яшовчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Бех Иван Харитонович хонадонига ташриф қилиниб Ўзбекистон Республикаси Президентининг совғаси ҳамда “Ватанпарвар” ташкилоти томонидан зарур озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат бир марталик моддий ёрдам пакети тақдим этилди.

Тадбир сўнгида ҳамкор ташкилотлар раҳбарлари ва ёшлар иштирокида уч авлод учрашуви уюштирилди.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree