Аввалги сайт     

Наманганда “Инсон қадри улуғ, хотира муқаддас” шиори остида байрам тадбирлари ўтказилди

14 May 2018

9-май умумхалқ байрами – “Хотира ва қадрлаш” куни ўтказилиши, шунингдек, 1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 73 йиллигини нишонлаш мақсадида  “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши ва унинг тасарруфидаги ташкилотлар томонидан “Инсон қадри улуғ, хотира муқаддас” шиори остида байрам тадбирлари амалга оширилди.

 

Жумладан, Наманган вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, Мудофаа ишлари бошқармаси ва бўлимлари, Ўзбекистон ёшлар итттифоқи вилоят ва туманлари кенгашлари, “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди ва “Нуроний” жамғармаси билан ҳамкорликда тузилган рўйхат асосида, Наманган вилоятида истиқомат қилувчи  60 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва меҳнат фахрийлари ҳамда 29 нафар Мустақилликни ҳимоя қилиш йўлида жонини фидо қилган ҳарбий хизматчилар, ички ишлар ва божхона ходимларини оилаларига моддий ёрдамлар кўрсатиш амалга оширилди. Хабар олиш вақтида, уларга “Ватанпарвар” ташкилоти вилоят кенгаши ва унинг тасарруфидаги ташкилотлар томонидан тайёрланган бир марталик озиқ-овқат маҳсулотлари пакети билан бирга байрам табрикномалари  ҳамда 15 нафар меҳнат фахрийлари ва 9 нафар Мустақилликни ҳимоя қилиш йўлида жонини фидо қилган ҳарбий хизматчилар, 15 нафар ички ишлар ва 5 нафар божхона ходимларини оилаларига моддий ёрдамлар кўрсатилди.

Шунингдек, Наманган вилоят ва шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилоят кенгаши, Мудофаа ишлари бошқармаси, Ички ишлар, Прокуротура,  Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ва  оммавий ахборот воситалари билан биргаликда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Наманган шаҳар Мажнунтол МФЙ, Фарход кўчаси 6-уйда исқомат қилувчи 01.01.1924 йилда туғилган, 94 ёшли Низомжон ота Сатторов хонадонига ташриф буюрилди. Н.Сатторовга пул мукофотлари, сертификат, уй-рўзғор буюмлари, “Ватанпарвар” ташкилоти томонидан тайёрланган бир марталик озиқ-овқат маҳсулотлари пакети билан бирга байрам табрикномалари топширилди.

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Тўрақўрғон туман Шарқ МФЙ, Боғ кўчаси 1-уйда исқомат қилувчи 1921 йилда туғилган, 97 ёшли Абдуғани ота Қаландаров хонадонига ташриф буюрилди. А.Қаландаровга пул мукофотлари, сертификат, уй-рўзғор буюмлари, “Ватанпарвар” ташкилоти томонидан тайёрланган бир марталик озиқ-овқат маҳсулотлари пакети билан бирга байрам табрикномалари топширилди. Тақдирлаш маросимларида Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозаров, ўринбосарлари Ҳабибулла Маткаримов, Пахриддин Маткаримов, Наманган шахар ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов, сектор раҳбарлари, Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қуввалаш “Нуроний” жамғармаси Наманган вилояти бўлими раиси  Икромхон Нажмиддинов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис сенати аъзоси-Наманган вилояти телерадиокомпанияси директори Муҳаммаджон Мақсудов, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти вилоят кенгаши раиси  Аҳмаджон Алаходжаев, Наманган туман ҳокими Шухрат Давронов, Тўрақўрғон туман ҳокими Ғуломжон Муродхўжаев, ва  умумтаълим мактаблари ўқувчилари ва касб-ҳунар коллежлари талабалари қатнашди ҳамда Наманган санъат коллежининг ўқитувчи ва ўқувчилари томонидан уруш вақтида ҳарбий қўшиклар ва либослари намойиш этилди.  

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree