Аввалги сайт     

“Аждодларимиз жасорати ва қахрамонлиги хотирамизда мангу барҳаёт”

14 May 2018

“Ватанпарвар” ташкилоти Тошкент шаҳар Кенгаши ва унинг тасарруфидаги ташкилотлар томонидан 9-май “Хотира ва қадрлаш” куни муносабати билан “Нуроний”, “Маҳалла” жамғармалари, Мудофаа ва Ички ишлар бўлимлари маъсуллари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари билан ҳамкорликда “Аждодларимиз жасорати ва қахрамонлиги хотирамизда мангу барҳаёт” шиори остида тадбирлар ташкил этилди.

 

Тадбирдан кўзланган мақсад мамлакатимизда 9-май умумхалқ байрами – “Хотира ва қадрлаш” кунини, Иккинчи жаҳон урушининг ҳар бир қатнашчиси, фронт орти меҳнат фахрийлари ҳамда мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг хотираси олдида ҳурмат бажо келтириш, юртимизда мехр-оқибат, ҳамжиҳатлик, инсонийлик, бағрикенглик ва ҳайр-саҳоват муҳитини янада мустаҳкамлаш, ёш авлодни миллий анъаналаримизга садоқат ва умуминсоний қадриятларимизга ҳурмат руҳида камол топтириш ҳамда байрамни юксак савияда нишонлаш ҳисобланади.

Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида 2 нафар, Миробод туманида 31 нафар, Мирзо Улуғбек туманида 50 нафар, Сергели туманида 16 нафар, Олмазор туманида 15 нафар, Учтепа туманида 14 нафар, Чилонзор туманида 41 нафар, Шайхонтоҳур туманида 17 нафар, Юнусобод туманида 43 нафар, Яккасарой туманида 20 нафар, Яшнобод туманида 22 нафар, жами 271 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронлари, Ленинград қамали даврида корхона ва заводларда ишлаган, концлагер тутқунида бўлган фахрий инсонлар ҳамда мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар хонадонларига ташрифлар уюштирилди. Уларнинг ҳолидан хабар олинди, “Ватанпарвар” ташкилоти Тошкент шаҳар Кенгаши ва унинг тасарруфидаги ташкилотлар томонидан ажратилган бир марталик озиқ-овқат махсулотлари хамда байрам табрикномаси тақдим этилди.

Ўз навбатида уруш фахрийлари томонидан уруш хотиралари, бурч, юрт тинчлиги каби мавзулар билан ўртоқлашдилар, айниқса, бу йилги байрамга Ўзбекистон Республикаси Президенти табриклари ва совғалари билан бир қаторда, бошқа кўплаб давлат ва жамоат ташкилотларидан ҳам эсдалик совғалар топширилаётганлиги, байрам муносабати билан ҳар бир ташкилотда маънавий-маърифий тадбирлар уюштирилаётганлиги, ҳудудлардаги умумтаълим мактаблари ва касб-ҳунар коллеж ўқувчилари билан бир қаторда мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари Ватан, юрт, садоқат ва уруш мавзуларидаги турли шеърлар билан уруш фахрийлари ва уларнинг хонадонлари аъзоларини хушнуд қилганликлари алоҳида таъкидлаб, биринчи навбатда Ўзбекистон Республикаси Президентига ҳамда турли  тадбирларни ташкил этган ташкилотчиларга ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.

  Уларнинг махзун чехрасига боқиб бугунги тинч ва осойишта ҳаётга қандай оғир синов ва машаққатлар туфайли эришилганини чуқур ҳис этамиз. Бизга насиб этган мустақиллик, тинчлик ва осойишталикни аҳамиятини янада теран англаймиз.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree