Аввалги сайт     

“Инсон қадри улуғ, хотира муқаддас” шиори остида тадбир ўтказилди

11 May 2018

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Бекобод шаҳар Ўқув спорт техника клуби томонидан 9-май умумхалқ байрами – “Хотира ва қадрлаш” кунини, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, фронт орти меҳнат фахрийлари ҳамда мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг хотираси олдида ҳурмат бажо келтириш, юртимизда мехр-оқибат, ҳамжахатлик, инсонийлик, бағрикенглик ва хайр-саҳоват муҳитини янада мустаҳкамлаш, ёш авлодни миллий анъаналаримизга садоқат ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида камол топтириш  мақсадида Бекобод техника иқтисодиёт касб-ҳунар коллежида “Инсон қадри улуғ, хотира муқаддас” шиори остида тадбир ўтказилди.

 

Тадбирда ҳамкор ташкилотлардан Республика Маънавият ва маърифат маркази Бекобод шаҳар бўлими, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Бекобод шаҳар кенгаши, Бекобод шаҳар Маданият бўлими билан ҳамкорликда ўқувчилар, Республика Маънавият ва маърифат маркази Бекобод шаҳар бўлими бошлиғи У.Абдуназаров, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Бекобод шаҳар кенгаши раиси Р.Рахмонов, Бекобод шаҳар Маданият бўлими  бошлиқ ўринбосари С.Ашуров, “Ватанпарвар”  ташкилоти  Бекобод  шаҳар  ўқув  спорт техника клубининг бошлиқ ўринбосари З.Эркаева, Бекобод техника иқтисодиёт касб-хунар коллежи директори Т.Бозорбоевлар иштирок этди.

Сўзга чиққанлар Иккинчи жаҳон урушида Ўзбекистонлик ота-боболаримиз, бувижонларимиз биринчилардан юрт шаъни учун жанг қилгани ўз ихтиёрлари билан кўнгилли бўлиб кетганликлари, Ўзбекистондан урушга кўрсатилган ёрдамлари, қанчадан-қанча етим бўлиб қолган болаларни ўзбек халқи бағрига олгани ҳақида айтиб ўтишди. 

  Инсон хотира билан яшайди. У орқали тарихга назар солади, она Ватан, мустақиллик, тинч ва фаровон ҳаёт учун жонини фидо этган  алломалар, жасур фарзандлар, мард ўғлонлар, юрт сиймоларини эслайди, тинч-осуда хаёт қадрига етади. Меҳнат қахрамонлари, фахрийларни эъзозлайди.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree