Аввалги сайт     

“Аждодлар қаҳрамонлиги ва фидойилиги авлодлар учун ҳамиша ибратдир”

11 May 2018

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Қорақалпоғистон кенгаши томонидан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари иштирокида “Аждодлар қаҳрамонлиги ва фидойилиги авлодлар учун ҳамиша ибратдир” шиори остида байрам тадбири ўтказилди.

 

Тадбир давомида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига “Ватанпарвар” ташкилоти томонидан зарур озиқ-овқат махсулотларидан иборат бир марталик ёрдам пакетлари тақдим этилди.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги “Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3667-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини моддий ва маънавий рағбатлантириш мақсадида ташкил этилди.

Юртимизда 9-май “Хотира ва қадрлаш” куни сифатида кенг нишонланиш замирида Иккинчи жаҳон уруши йилларида юрт тинчлиги ва осудалиги йўлида жонини фидо қилган аждодларимизни хотирлаш, бугун орамизда умргузорлик қилаётган, хонодонларимизнинг файзу бўлган мўътабар фахриларимизни ардоқлаш, уларнинг хизматини қилиб, дуосини олишдек улуғвор мақсадлар мужассамдир.

9-май “Хотира ва қадрлаш” куни байрами муносабати билан “Нуроний” жамғармаси Қорақалпоғистон Республика кенгашдан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг рўйхати олиниб, “Ватанпарвар” ташкилоти Қорақалпоғистон кенгаши, Нукус автомобиль мактаби ва туман, шаҳар ЎСТК кесими бўйича тасдиқланиб, рўйхат асосида 27 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига Қорақалпоғистон кенгаши, Нукус автомобиль мактаби ва туман, шаҳар ЎСТК томонидан зарур озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат бир марталик моддий ёрдам пакетлари тақдим этилди.

Мазкур қарорни бажариш мақсадида хозирги кунда Қорақалпоғистон Республикасида истиқомат қилаётган 27 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига, жумладан:

- Қорақалпоғистон кенгаши - Нукус шаҳридаги 2 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчисига;

- Нукус автомобиль мактаби - Нукус шаҳридаги 2 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчисига;

- Нукус шаҳар ЎСТК - Нукус шаҳридаги 2 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчисига;

- Чимбой туман ЎСТК - Чимбой туманидаги 2 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчисига;

- Қунғирот туман ЎСТК - Қунғирот туманидаги 2 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчисига;

- Шуманай туманидаги 1 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчисига;

- Қонликўл туманидаги 2 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчисига;

- Хужайли туман ЎСТК - Хужайли туманидаги 3 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчисига;

- Кегейли туман ЎСТК - Кегейли туманидаги 2 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчисига;

- Қораўзак туман ЎСТК - Қораўзак туманидаги 1 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчисига;

- Элликқалъа туман ЎСТК - Элликқалъа туманидаги 1 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчисига;

- Беруний туман ЎСТК - Беруний туманидаги 1 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчисига;

- Амударё туман ЎСТК - Амударё туманидаги 3 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчисига;

- Тўрткўл туман ЎСТК - Тўрткўл туманидаги 3 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчисига зарур озиқ-овқат махсулотларидан иборат бир марталик моддий ёрдам пакетлари “Ватанпарвар” ташкилоти томонидан тақдим этилди.

Тадбирда “Ватанпарвар” ташкилоти, “Нуроний” жамғармаси шаҳар ва туман бўлимлари вакиллари билан бир қаторда шаҳар ва туман ҳокимликлари, Мудофаа ишлари шаҳар ва туман бўлимлари, оммавий ахборот вакиллари иштирок қилдилар.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree