Аввалги сайт     

Хоразмда “Инсон қадри улуғ, хотираси муқаддас” шиори остида ватанпарварлик тадбири ташкил этилди

11 May 2018

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Хоразм вилоят кенгаши томонидан 9 май “Хотира ва қадрлаш“ куни муносабати билан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари бўлган меҳнат ва уруш фахрийлари холидан хабар олиш ҳамда уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадида “Инсон қадри улуғ, хотираси  муқаддас” шиори остида ватанпарварлик тадбири ўтказилди.

 

Хоразм вилоятида 9-май “Хотира ва қадрлаш” куни кенг нишонланиб, ушбу қутлуғ сана муносабати билан жойларда маданий, маънавий-маърифий тадбирлар ва спорт мусобақалари ўтказилмоқда.

Жумладан, Урганч шаҳрида истиқомат қилувчи 6 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари холидан хабар олинди ҳамда уларга Урганч бирлашган техника мактаби курсантлари иштирокида “Ватанпарвар” ташкилоти томонидан эсдалик совғалари ҳамда зарур озиқ-овқат махсулотларидан иборат бир марталик моддий ёрдам пакетлари билан тақдим этилди.

Ишончимиз комилки, мазкур тадбир ёшларимиз қалбида жамиятимизда рўй бераётган ўзгаришларга дахлдорлик ҳиссини юксалтиришга, бу борада уларнинг фаоллигини оширишга, бунинг баробарида, озод ва обод Ватанимиз ҳимояси муқаддас бурч экани, истиқлол ғояларига, миллий армиямизга ҳурмат туйғусини шакллантиришга ва ватанпарварлик руҳида камол топишига хизмат қилади.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree