Аввалги сайт     

Гулистон шаҳридаги “Мехрибонлик уйи”да “Уч авлод учрашуви” байрам тадбири ўтказилди

11 May 2018

“Ватанпарвар” ташкилоти Сирдарё вилоят кенгаши томонидан Сирдарё вилоят Афғонистон уруши фахрийлари уюшмаси, Гулистон автомобиль мактаби, Ўзбекистон “Veteran” жангчи-фахрий ва ногиронлар Бирлашмаси ва Мехрибонлик уйи маъмурияти билан ҳамкорликда 9-май “Хотира ва қадирлаш” куни байрами муносабати билан Гулистон шаҳридаги “Мехрибонлик уйи” тарбияланувчилари иштирокида “Уч авлод учрашуви” байрам тадбири ўтказилди.

 

Тадбир Ўзбекистон “Veteran” жангчи-фахрий ва ногиронлар Бирлашмаси билан имзоланган “Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, жангчи-фаҳрийлар ва ногиронларни хамда юрт тинчлиги йўлида халок бўлган ҳарбий хизматчилар оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш юзасидан 2016-2020 йилларга мўлжалланган ўзаро хамкорлик Дастури”да кўрсатилган вазифалар ижроси юзасидан ташкил этилди. 

Тадбир давомида болалар ўзларининг шеър ва қўшиқларини ижро этишлари тадбирга байрамона кайфият улашди. Мехрибонлик уйи болаларидан иборат ҳарбий оркестр ижросидаги сахна кўриниш тадбир иштирокчиларида катта таассурот қолдирди.

Очиқ мулоқот тарзида ўтказилган тадбирда ёш авлодни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, маънавий ва жисмоний камол топтиришга қаратилган масалаларга тўхталиб, Ватанга бўлган фидоийлик туйғулар мустақиллик учун ўз жонини фидо қилган ҳарбий хизматчилар, мамлакат ривожига муносиб хисса қўшган Ватан фидойилари ва албатта Иккинчи жаҳон уришида қатнашган боболаримизнинг кўрсатган матонатига қаратилган давра суҳбати ўтказилди.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree