Аввалги сайт     

Берунийда “Инсон қадри улуғ, хотира муқаддас” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди

11 May 2018

“Ватанпарвар” ташкилоти Беруний туман кенгаши томонидан 9-май “Хотира ва қадрлаш” куни муносабати билан Беруний туманидаги Хотира майдонида “Инсон қадри улуғ, хотира муқаддас” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

 

Тадбирда тумандаги барча давлат ва нодавлат, жамоат ташкилотларидан вакиллар иштирок этди. Тадбирда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари И.Маткаримов сўзга чиқиб, тинчлик ва мусаффо осмон учун ўз жонларини фидо қилган Берунийлик жангчиларнинг мардлик ва жасоратини таъкидлаб ўтди.  

Тадбир сўнгида “Ватанпарвар” ташкилот вакиллари Хотира майдонида ўтганларни хотирлаб, Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйишди.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree