Аввалги сайт     

“Картинг” спорт тури бўйича Тошкент шаҳар очиқ Кубоги иккинчи босқич мусобақаси ўтказилди

20 April 2018

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Тошкент шаҳар Кенгашининг техник ва амалий спорт турлари бўйича 2018 йилга мўлжалланган календарь режасига асосан, Тошкент вилоятининг Қибрай туманида жойлашган “Рохат” картодромида автоспортнинг “Картинг” спорт тури бўйича Тошкент шаҳар очиқ Кубоги иккинчи босқич мусобақаси ўтказилди.

 

Мазкур спорт мусобақасида Тошкент, Сирдарё, Фарғона ва Бухоро вилоятлари спорт клублари спортчиларининг иштироки уни янада қизиқарли ва кучли беллашувлар остида ўтишига сабаб бўлди. “Ватанпарвар” ташкилоти Тошкент шаҳар кенгаши ташаббуси билан, Яшнобод ЎСТК ташкилотчилигида ўтказилган шаҳар Кубоги мусобақасида 21 нафар вояга етмаган ёш спортчилар, улардан 4 нафари қизлар ва 23 нафар 18 ёшдан катта бўлган спортчилар, шунингдек, 40 нафардан зиёд томошабинлар иштирок этдилар.

Мусобақа Низоми шартларига кўра, мусобақалар “Микро-50”, “Мини-60”, “125 К”, “KF”, “KZ”, “125 M” ҳамда “250” синфларида бўлиб ўтди. Тадбирда дастлаб “Ватанпарвар” ташкилоти Тошкент шаҳар кенгаши раисининг спорт ишлари бўйича ўринбосари сўзга чиқди ва автомобиль спорти мусобақаси қоидаларига киритилган қўшимча ва ўзгартиришлар билан таништириб, бир қатор спорт мутахассисларига тегишли Низом талабларини бажарганликлари муносабати билан, ҳакамлик бўйича китобчаларни тантанали равишда топширди ва барча мусобақа иштирокчиларига омад тилади.  

Ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларни бўш вақтларини мазмунли ва фойдали ўтказиш, ёшларни спортнинг техник ва амалий турларига кенг миқёсда жалб этиш мақсадида ўтказилган ушбу спорт мусобақасининг иштирокчилари ўз жамоаларини ва клублари шаънини ҳимоя қилиш учун ғолиблик учун астойдил ҳаракат қилдилар. Ёшларимизнинг олий ўрин учун бор куч қувватларини ишга солиб маррага биринчи бўлиб етиб келишга ҳаракат қилишлари бунинг яққол далилидир.

“Картинг” бўйича Тошкент шаҳар очиқ Кубоги иккинчи босқич мусобақасида қуйидаги спортчилар ғолиб ва совриндор деб топилдилар:

“Микро-50” синфида

1-ўрин  Зоиржонов Зухриддин  (Тошкент бирлашган техника мактаби)

2-ўрин  Хамраев Амир                (“Яшнобод ЎСТК” УК)

3-ўрин  Ущека Артём                  (Ангрен автомобил мактаби. Тошкент вилояти)

“Мини-60” синфида

1-ўрин  Устинов Богдан               (“Яшнобод ЎСТК” УК)

2-ўрин  Щипкова Кристина        (“Бектемир ЎСТК” УК)

3-ўрин  Нажмиддинов Камол      (“Бектемир ЎСТК” УК)    

“125 К” синфида

1-ўрин  Хайдаров Айдер            (Ангрен автомобил мактаби. Тошкент вилояти)

2-ўрин  Беляков Данил               (Тошкент бирлашган техника мактаби)

3-ўрин  Талибов Эмин                (“Яшнобод ЎСТК” УК)

 “KF” синфида

1-ўрин  Акопян Давид                 (“Яшнобод ЎСТК” УК)

2-ўрин  Базин Владислав             (Олмалиқ тоғ-металлургия ком-ти. Тошкент вил)

3-ўрин Тагиров Асхат                        (Тошкент бирлашган техника мактаби)

“KZ” синфида

1-ўрин  Цой Алекс                        (Тошкент бирлашган техника мактаби)

2-ўрин  Ущека Максим               (Ангрен автомобил мактаби. Тошкент вилояти)

3-ўрин  Коробкин Артур              (Олмалиқ тоғ-металлургия ком-ти. Тошкент вил)

“125 М” синфида

1-ўрин  Донченко Александр       (Ангрен автомобил мактаби. Тошкент вил.)

2-ўрин  Барышев  Иван                  (Гулистон автомобил мактаби. Сирдарё вил.)

3-ўрин  Богдасаров Сергей           (Гулистон автомобил мактаби. Сирдарё вил.)

“250 см3” синфида

1-ўрин  Щипков Вячеслав            (“Бектемир ЎСТК” УК)

2-ўрин  Саев Николай                    (Тошкент бирлашган техника мактаби)

3-ўрин  Муратов Фаррух              (“Бектемир ЎСТК” УК)

 “Картинг” бўйича Тошкент шаҳар очиқ Кубоги иккинчи босқичи мусобақасининг жамоавий натижалари:

1-ўрин   (“Тошкент бирлашган техника мактаби” УК.Тошкент ш.)

2-ўрин  (“Яшнобод ЎСТК” УК.Тошкент ш.)

3-ўрин   (Ангрен автомобил мактаби. Тошкент вил.)

“Картинг” спорт тури бўйича Тошкент шаҳар очиқ Кубоги иккинчи босқичи мусобақаси ғолиб ва совриндорларига ҳамда бундан ташқари “Энг ёш ўғил бола спортчи”, “Энг ёш қиз бола спортчи” ва “Ғолиблик сари интилиши кучли ва фаол” бўлган спортчиларга тантанали равишда, “Ватанпарвар” ташкилотининг Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоят кенгашлари томонидан диплом ва эсдалик совғалар топширилди.  

Ташкилот томонидан бундай спорт мусобақаларининг ташкил этилиши, айниқса, бу мусобақаларда қизларни иштирок этаётганлиги, мазкур спорт турларига бўлган қизиқиш ортаётганлиги ва янада ривожланиб, оммалашиб бораётганлигидан далолатдир. 

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree