Аввалги сайт     

Жарқўрғонлик ёшлар иштирокида мусобақа ташкил этилди

19 April 2018

“Ватанпарвар” ташкилоти Сурхондарё вилоят кенгаши Жарқўрғон туман ЎСТК томонидан “Ватанпарвар” ташкилотининг Сурхондарё вилояти ташкилоти кенгаши тизимида 2018 йил давомида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш юзасидан тасдиқланган чора-тадбирлар Дастури”нинг ижросини таъминлаш юзасидан Жарқўрғон туманида тумандаги умумий ўрта таълим мактабларининг ўқувчилари ўртасида спортнинг “Ҳаво милтиғидан ўқ отиш” тури буйича туман биринчилиги мусобакаси ўтказилди.

 

Мусобақада тумандаги 80 га яқин ўқувчи ёшлар иштирок этиб, ўз маҳоратларини синовдан ўтказишди. Мусобақа якунига кўра, 15 ёшдан катта ўғил болалар ўртасида, 1-ўринни 14-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси Қиёмов Дилшод, 2-ўринни 12-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси Усанов Жонибек, 3-ўринни 12-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси Эргашев Адҳамлар қўлга киритишди.

Шунингдек, 10 ёшдан катта ўғил болалар ўртасида, 1-ўринни 2-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси Болтаев Юсуф, 2-ўринни 12-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси Бекмуродов Жўрабек, 3-ўринни 12-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси Очилов Оғабеклар эгаллашиб, “Ватанпарвар” ташкилоти Жарқўрғон туман ЎСТКнинг фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғаларини қўлга қиритишдилар.

Қиз болалар ўртасида эса, 12-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси Очилова Нодирабегим фаол иштироки учун эсдалик совға билан тақдирланди. Мусобақа қизғин баҳс-мунозараларга бой тарзда ўтиб, ўқувчи ёшларнинг спортнинг ушбу турига қизиқишларини оширишда муносиб хизмат қилди.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree