Аввалги сайт     

Мотоцикл кросси бўйича Навоий вилоят Чемпионати мусобақаси ўтказилди

19 April 2018

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Навоий вилояти кенгаши томонидан тизимдаги Ўқув спорт техника клубларининг спорт жамоалари ўртасида Нурота туманида жойлашган Моторассада мотоцикл кросси бўйича вилоят Чемпионати ва Биринчилиги мусобақаси бўлиб ўтди.

 

Мусобақа Ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланиб борилди ва натижа қуйидагича белгиланди:

 Класс 65 см3

1-ўрин Сайдуллаева Шахзода;

2-ўрин Смышлаев Владимир;

3-ўрин Файзуллаев Жамшид.

Класс 85 см3

1-ўрин Зайцев Иван;

2-ўрин Алиқуов Нуриддин;

3-ўрин Аликулов Нурали.

Класс 125 см3

1-ўрин Темиров Адҳам;

2-ўрин Зайцев Виталий;

3-ўрин Ҳамроқулов Суҳроб.

Класс 500 см3

1-ўрин Қобилов Иззат;

2-ўрин Карагаев Денис

3-ўрин Шукуров Улуғбек

Умумжамоа ҳисобида

1-ўринни Навоий автомобиль мактаби жамоаси;

2-ўринни Зарафшон шаҳар ЎСТК жамоаси;

3-ўринни Нурота туман ЎСТК жамоаси эгаллади.

Мусобақа тақдирлаш маросимини “Ватанпарвар” ташкилоти Навоий вилоят кенгаши раиси ўринбосари Д.Исмаилова очиб берди. Табрик учун сўз вилоят ташкилоти раиси Ж.Достоновга берилди. Ж.Достонов ғолиб бўлган спорт жамоаларни ва иштирокчиларни самимий муборакбод этиб, келгусида спортнинг ушбу тури бўйича Ўзбекистон чемпион бўлишига ишонч билдирди. Ғолиб бўлган спортчи ва жамоалар диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди. Мусобақага 100 нафарга яқин уюшмаган ёшлар томошобин сифатида жалб этилди.   

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree