Аввалги сайт     

“Экология болалар нигоҳида”

19 April 2018

“Ватанпарвар” ташкилоти Тошкент шаҳар Кенгаши тасарруфидаги Юнусобод Ўқув спорт техника клуби бир қатор алоқадор ташкилотлар билан ҳамкорликда Тошкент шаҳар Юнусобод тумани “Баркамол авлод” болалар марказида “Экология болалар нигоҳида” мавзусида Республика фестиваль танлови Тошкент шаҳар босқичи ўтказилди.

 

Фестиваль-танлови очиқ деб эълон қилиниб, бир гуруҳ ёш доирачилар ва раққосалар ўз чиқишлари билан ташриф буюрганларни кўнглини хушнуд этдилар. Фестиваль-танлови “Гулчилик”, “Карвинг”, “Экодизайн”, “Қушчилик” ва “Тасвирий санъат” каби беш йўналишда ўтказилди. Ҳар бир йўналишда Тошкент шаҳридаги туманлардан сараланган жами 57 нафар ўқувчи ёшлар иштирок этдилар. Танлов шартларига кўра барча иштирокчилар ўз қўллари билан ясаган турли макетларни кўргазма сифатида намоён этдилар.

Йўналишлардаги иштирокчилардан 1 соат давомида "Мастер-класс" кўрсатиб беришлари, шунингдек, ўз санъатларини ҳимоя этишлари ва уйга берилган вазифаларни бажаришлари талаб этилди. Иштирокчиларнинг бажарган ишлари, Тошкент шаҳар Ҳалқ таълими Бош бошқармасининг маънавий-аҳлоқий таълим, мактабдан ташқари таълим муассасалари методисти Фароғат Ахмаджонова, Ўзбекистон бадий академиясининг етакчи мутахассиси, саънатшунос Дилобар Мирхусанова, Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, график рассом Ли Софи Мария ва Тошкент ҳайвонот боғида ишловчи малакали мутахассислар томонидан баҳоланиб борилди.

Иштирокчилар ижодлари муҳокамасидан сўнг Ҳакамлар ҳайъати якуний натижаларни сарҳисоб қилиб, ғолиб жамоаларни фахрий ўринларини тақсимладилар. Ғолиблар “Ватанпарвар” ташкилоти Юнусобод ЎСТК томонидан эсдалик совғалар ҳамда Тошкент шаҳар Ҳалқ таълими бош бошқармасининг дипломлари билан тақдирландилар.

Фестиваль-танлови ёш авлоднинг экологик маданиятини юксалтириш, ўқувчиларда табиат ва атроф-муҳитга муносабатини ўзгартириш, табиий ижод имкониятларини рўёбга чиқариш, табиатни асрашда эзгулик, адолатлик ва маъсулият туйғуларини шакллантириш орқали қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга қаратилганлиги тадбир қизиқарли ва ижобий таассуротларга бой бўлди.

 

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree