Аввалги сайт     

“Бургут” ҳарбий ватанпарварлик спорт мусобақасининг Наманган вилоят босқичи ўтказилди

18 April 2018

Наманган вилоят Мудофаа ишлари бошқармаси, Наманган вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Наманган вилояти кенгаши, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши, Маданият бошқармаси, Наманган вилоят ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси, Наманган вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси билан ҳамкорликда Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчи-ёшлари ўртасида ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган “Бургут” ҳарбий-спорт мусобақаларининг вилоят босқичи ўтказилди.

 

Тадбир Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган автомобиль мактабида ташкил этилди. Ўтказилган мусобақаларнинг маҳаллий босқичларида ғолибликни қўлга киритган 7 та жамоа ўзаро беллашишди.

Мусобақани ташкил этишдан асосий мақсад – ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни ҳарбий хизматга тайёрлаш, хизматни ўташ, ҳарбий билим юртларига ўқишга кириш учун руҳан ва жисмонан тайёрлаш, Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчи-ёшларининг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва ўзаро маданий-спорт алоқаларни йўлга қўйиш ҳамда ёшларни спорт ўйинларига оммавий тарзда жалб қилиш, дастлабки ҳарбий ва психологик тайёргарликка эга ватанпарвар, масъуллиятли, қийин ва экстримал вазиятларда тўғри ҳаракатланиш кўникмаларини эгаллаган баркамол авлодни тарбиялашдан иборат.

Мусобақаларда ўқувчилар жанговар ва ҳарбий-спорт беллашувларидан ташқари ҳарбий бурч ҳамда ижтимоий-сиёсий ва ҳарбий-ҳуқуқий билимлар борасида ҳам куч синашдилар. Мусобақаларнинг маҳаллий босқичлари жорий йилнинг 30 март санасига қадар ўтказилди,  Мусобақанинг биринчи босқичида вилоятимиздаги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида 7090 (2360 нафари қизлар) нафар ўқувчи ёшлар иштирок этган бўлса, туман (шаҳар) босқичларида 1416 (472 нафари қизлар) ўқувчи ёшлар иштирок этди.

Мусобақанинг вилоят босқичида Косонсой Саноат, транспорт ва алоқа касб-ҳунар коллежи “Ёшлик” жамоаси, Мингбулоқ тумани  Ғўртепа Ижтимоий-иқтисодиёт коллежининг “Бургут” жамоаси, Наманган туман  Тошбулоқ саноат ва ҳизмат кўрсатиш коллежининг “Лочин” жамоаси, Норин тумани Хаққулобод Тиббиёт коллежи “Лочин” жамоаси, Поп тиббиёт коллежининг “Сарбоз” жамоаси, Тўрақурғон қишлоқ хўжалик коллежининг “Қалқон” жамоаси, Уйчи тумани – Ғайрат педагогика коллежи “Лочин” жамоаси, Учқўрғон тумани – Янгиер қишлоқ хўжалик қасб-ҳунар коллежининг “Лочинлар” жамоаси, Чортоқ транспорт ва алоқа коллежининг “Бургут” жамоаси, Чуст қишлоқ хўжалик коллежи “Лочинлар” жамоаси, Янгиқўрғон Ижтимоий-иқтисодиёт коллежининг  “Қалқон” жамоаси, Наманган шаҳар – Юридик коллежининг “Қалқон” жамоалари иштирок этди.

“Бургут” ҳарбий-спорт мусобақасининг якуний натижаларга кўра умумжамоа ҳисобида, Учқўрғон тумани Янгиер қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи “Лочинлар” жамоаси фахрли 1-ўринни, Чуст қишлоқ хўжалик коллежи “Лочинлар” жамоаси фахрли 2-ўринни, Тўрақўрғон тумани Ижтимоий-иқтисодиёт коллежи “Қалқон” жамоаси фахрли 3-ўринни эгаллади.

Мусобақанинг тантанали тақдирлаш маросимида Наманган вилояти Мудофаа ишлари бошқармаси, Наманган вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Наманган вилояти кенгаши, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши, Маданият бошқармаси,  Наманган вилоят ўрта-махсус касб ҳунар таълими бошқармаси, раҳбарлари ва вакиллари  иштирок этишди.  Мусобақа ғолиблари ҳамда фаол иштирокчилар ҳамкор давлат ва жамоат ташкилотларининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree