Аввалги сайт     

“Биатлон” тури бўйича Сурхондарё вилоят биринчилиги мусобақаси ғолиблари аниқланди

17 April 2018

“Ватанпарвар” ташкилоти Сурхондарё вилоят кенгаши томонидан Қумқўрғон туманида жойлашган “Алпомиш” ўйингоҳида спортнинг “Биатлон” тури бўйича Сурхондарё вилоят биринчилиги мусобақаси ўтказилди.

 

Муросасиз ўтган бахслар якунига кўра, Ҳакамлар хайъати қарори билан қуйидагилар ғолиб деб топилди:

Ўғил болалар ўртасида 1-ўринни Слатён Виталий, 2-ўринни Мустакаев Наил, 3-ўринни Бойматов Бегзодлар эгаллади.

Қиз болалар ўртасида эса 1-ўринни Салимова Умида, 2-ўринни Белова Мария ҳамда 3-ўринни Холдорова Норхоллар қўлга киритишди.

Умумжамоа ҳисобида ғолиблик қуйидаги жамоаларга насиб этди:

1-ўрин Сурхондарё вилоят техник ва амалий спорт турлари маркази жамоаси;

2-ўрин Жарқўрғон туман Ўқув спорт техника клуби жамоаси;

3-ўрин Қумқўрғон Ўқув спорт техника клуби жамоасига насиб этди.

Ғолиб ва совриндорлар “Ватанпарвар” ташкилоти Сурхондарё вилоят кенгашининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree